МИБ Когонда бир кунда бешта оилани яраштирди

МИБ Когонда бир кунда бешта оилани яраштирди


Бугунги кунда эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчиликлар натижасида оила парокандаликка юз тутади. Ажримлар сони ортиши алимент ижро ишларининг кўпайишига сабаб бўлади. Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоятининг туман (шаҳар) бўлимлари маҳалла ва бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида эр-хотиннинг ўзаро ярашиб, оилани тиклаш борасидаги тушунтиришлар натижасида бир қатор оилалар тикланди.

Таъкидлаш жоизки, Когон шаҳрида бир кунда профилактик суҳбатлар натижасида жамиятнинг ўзаги бўлган бешта оила қайта тикланди.

Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувидаги қарздор Мажидов Икромдан ундирувчи Каримова Машҳура фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди, Ф.Шукуровдан Р.Парсаева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди, У.Муртазаевдан З.Садуллоева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди, Ш.Раджабовдан М.Бомурадова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди, М.Рузимуродовдан Н.Рузимуродова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари МИБ давлат ижрочилари томонидан маҳаллада олиб борилган суҳбатлар натижасида эр-хотинлар ўзаро ярашиб, бир оила бўлиб яшай бошлашди. Ундирувчиларнинг алимент қарздорлиги йўқлиги ва ижро ҳужжатини ижросиз ўзига қайтариш ҳақидаги мурожаатига асосан ижро ҳужжати тегишли тартибда уларга қайтарилди.



МИБ Когон шаҳар бўлими бошлиғи

Джасур Эргашев



Report Page