МИБ 5 йил давомида 211 трлн сўмлик ҳужжатлар ижросини таъминлади: жами 94 трлн сўм, шундан давлат фойдасига 39 трлн сўм ундирилди

МИБ 5 йил давомида 211 трлн сўмлик ҳужжатлар ижросини таъминлади: жами 94 трлн сўм, шундан давлат фойдасига 39 трлн сўм ундирилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда бюро ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Навбатдаги ташкил этилган брифинг тадбирида - Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан қарийб 5 йил давомида амалга оширилган ишлар ва соҳадаги янгиликлар ҳақида қисқача хабардор қиламиз.

Мамлакатимизда қисқа давр ичида қонунийлик ва тараққиётимизнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилди.

Бу эса, жамиятимизда адолат ва инсон манфаатлари устуворлигининг қарор топишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қонунийликни мустаҳкамлаш ва одил судловни таъминлашда қабул қилинаётган қарорлар ижроси муҳим жараёндир.

Мажбурий ижро бюроси органлари ҳам – суд ва бошқа орган карорларини ижро этиб, амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилади.

Яхши биламизки, бундан салкам 5 йил олдин 2017 йил 29 май куни Давлатимиз раҳбарининг Фармони билан Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди ҳамда бу жараён ижро этиш тизимининг истиқболли келажагини белгилаб берди.

Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган куниданоқ, жамоатчиликнинг эътиборида бўлди.

Бюро ташкил топганидан буён тарихан қисқа вақт ичида ижро ишини юритиш соҳасида 211 трлн. сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланди.

Жами 94 трлн. сўм, шундан давлат фойдасига 39 трлн. сўм маблағлар амалда ундирилди.

Тадбиркорлик субъектлари фойдасига 42 трлн. сўм ва фуқаролар фойдасига 5 трлн. сўм ундириб берилди.

Жамиятимиз учун ҳамда Бюро органларида доимо долзарб бўлиб келаётган алимент қарздорлигини ундириш масаласида тубдан ўзгача ёндашув тадбиқ этилди ва ҳозирда, алимент ундирувларини назорат қилувчи ягона ахборот тизими ишга туширилди.

Бу тизим орқали 285 мингдан ортиқ алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотларни “онлайн” режимда танишиб бориш имкони яратилди.

Ҳар бир алимент олувчи номига банк ҳисобварағи очилиб, уларга 200 мингдан ортиқ пластик карточкалар бепул тарқатилди.

Инсон шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устундир. Бу эса, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.

Бюро органлари томонидан ижро ҳужжатлари бўйича фуқароларнинг манфаатлари ҳимоя қилиш билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, боқувчисини йўқотган аёллар ҳамда ишсиз ёшлар масалаларини ҳал этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Масалан, моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 509 млрд. сўм алимент пуллари ундирилди, 10 млрд. сўмлик 81 та уй-жой ва 2 млрд. сўмлик 24 та транспорт воситалари алимент учун олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди.

Алимент тўловчи фуқароларнинг меҳрибонлик уйларидаги фарзандлари ҳам эътибордан четда қолгани йўқ ва уларга моддий кўмак кўрсатиш мақсадида Бюро томонидан ташкил этилган “Ёшларга кўмак” махсус жамғармасига 1,4 млрд сўм  йўналтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун  жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 700 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ўтказиб берилди.

Алиментга оид ишларда аслида қарздорликни ундиришдан ҳам кўра, муросага келмаётган оилаларни яраштириш муҳимроқдир, шу боис олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида 43 мингдан ортиқ оилалар яраштирилишига эришилди.

Яна бир муҳим масала, Бюро органлари томонидан тизимли олиб борилган амалий тадбирлар натижасида - муқаддам ўз иш ўрнини йўқотган ва қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 1 744 нафар шахслар ишга тикланди ҳамда уларга тўланмай қолган 79 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Доимий ишлаб келаётган “1107” қисқа рақамли ишонч телефони орқали келиб тушган 90 мингдан ортиқ мурожаатлар қонуний ҳал қилинди.

Ҳозирда ҳам фаолиятимизга IT-технологиялари кенг жорий этиб борилмоқда.

Иш юритувга “сунъий интеллект” амалиёти жорий қилиниб, давлат ижрочиларининг айрим ижро ҳаракатларини амалга ошириш ва қарорларини қабул қилиш жараёни автоматлаштирилди.

Хусусан, давлат ижрочисининг аралашувисиз ижро ишлари бўйича қарздорларнинг мулкларини аниқлаш, тақиқ қўйиш ва қарздорлик бартараф этилганда бекор қилиш тизими ишга туширилди.

Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида:

– Бюронинг “mib.uz” сайтида тарафларга ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатларини кузатиб бориш;

Шунингдек, “SMS-Хабарнома” автомат тизими орқали қарздорларга ижро иши қўзғатилганидан тамомлашгача бўлган ҳар бир ижро ҳаракати ҳақида хабар бериш;

– Android мобиль алоқа воситалари орқали қарздорликлар ва хорижга чиқишга қўйилган тақиқларни аниқлаш имкониятлари яратилди.

Мулкий низоларнинг олдини олиш мақсадида тўловга қобилиятсиз қарздорлар тўғрисидаги маълумотлар Бюронинг www.mib.uz расмий сайтига жойлаштирилди.

Бюрода қарздор шахслар ҳамда уларнинг мол-мулкларини қидириш билан шуғулланувчи махсус бўлинмалар фаолият кўрсатмоқда.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида, 10 229 нафар шахслар ҳамда 7 522 та автотранспорт воситалари топилиб, 23 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилди.

Report Page