МИБ: Сардобалик қарздор ота фарзанди учун 71,7 млн.сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди!

МИБ: Сардобалик қарздор ота фарзанди учун 71,7 млн.сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди!


Фото: Мажбурий ижро бюроси

Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг қарори билан фуқаро И.Д.дан ундирувчи И.Н.га бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи ва қарздорга нисбатан МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган профилактика ва ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида вояга етмаган бир нафар фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган жами 71 миллион 740 минг сўм пул маблағларини олиндан тўлаб берди.

Шу сабабли, Қонунининг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан ижро иши томомланди.

М.Н.Бекназаров,
Бюронинг Сардоба туман бўлими бошлиғи


Report Page