Миллий гвардия ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ўтказилди
Toshkent viloyati IIBBТошкент вилояти ИИББ ва Миллий гвардия қўмондонининг қўшма қарорига асосан МГ ҳарбий хизматчилари ва ходимларини аҳоли билан профилактик ишларни олиб бориши бўйича малакасини ошириш ўқув курслари ташкил этилди.

Уларга ИИББнинг масъул ходимлари томонидан, «ходимларнинг функционал вазифалари, қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар асоси ва мазмун моҳияти, жиноят ҳуқуқи, жиноят-процессуал ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи ва маъмурий ҳуқуқ ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари» ва шу каби 15 ортиқ мавзуларда дарслар ўтказилди.

Ходимлар дарс машғулотларидан сўнг, ҲПБ масъуллари билан биргаликда амалий жараёнларда қатнашиб, маҳаллар ва хонадонларга бориб, фуқароларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганиб, бартараф этиш орқали кўникмаларини амалиётда мустаҳкамламоқда.



ИИББ Ахборот хизмати