МЕЪЁРГА АМАЛ ҚИЛМАСАК МУАММО МУАММОЛИГИЧА ҚОЛАВЕРАДИ

МЕЪЁРГА АМАЛ ҚИЛМАСАК МУАММО МУАММОЛИГИЧА ҚОЛАВЕРАДИ

"Toshkent shahar suv ta'minoti" MCHJ matbuot xizmati

Аввал ҳам бир неча бор эслатиб ўтганимиздек, кунларнинг исиши сувга бўлган эҳтиёжни кескин оширади. Айниқса, тиғиз вақтларда қувурларда сув босимининг камайиб кетаётгани, ҳатто, айрим ҳолатларда юқори қаватларга сув чиқмаётгани айни кунларда кузатилаётган вазиятлардан. 

Сўнгги кунларда Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида ана шундай муаммолар юзага келаётгани аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Албатта, бу каби вазиятларни мутахассислар тезкорлик билан изга солишга ҳаракат қилишмоқда. Бироқ, эътиборсизлик ва меъёрларни менсимаслик муаммони тўла бартараф этиш имконини бермаяпти.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Пойтахт аҳолиси сони кескин ортиши сув истеъмолида бир қатор муаммоларни юзага келтирмоқда Бунинг асосий сабаби тиғиз вақтларда сувдан белгиланган меъёрга амал қилмаган ҳолда фойдаланилаётганидир.

Хусусан, тиғиз вақтларда барча сув жумракларининг бирданига очилиши босимнинг тушиб кетишининг асосий сабабларидан бўлиб қолмоқда.

Шу сабабли сизлардан эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда маиший эҳтиёжлардан ташқари ҳолатлар учун сув сарфламаслигингизни сўраймиз.

Жумладан, ён-атрофни салиқинлантириш мақсадида сув сепиш, суғориш ёки турли ювиш ишларига сарфламаслигингиз мақсадга мувофиқ.

Бундай юмушларни тунги 24:00дан кейин амалга ошириш меъёрий хужжатларда белгилаб қўйилган.

Ҳар биримизнинг сув истеъмолида талабларга амал қилишимиз қайсидир ҳудуддаги ҳамшаҳаримизнинг сувга бўган оддий эҳтиёжларини қондирилишига сабаб бўлишини унутмайлик.

Бундан ташқари сувдан ноқонуний фойдаланишга ҳам йўл қўйманг. Ана шундай ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ҳуқуқий чоралар кўришини ҳам эсдан чиқарманг.

Report Page