“МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ” номли китобнинг тақдимоти ташкил этилди

“МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ” номли китобнинг тақдимоти ташкил этилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институтида фаолият олиб бораётган тьюторлар иштирокида амалга оширилган ишлар тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жумладан, қарор ижросини таъминлаш мақсадида институт ректорининг 21.09.2022 йилда 343-U буйруғи ишлаб чиқилди. Ушбу буйруқнинг ижросини амалга ошириш учун Қ.Рафиқовнинг “МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ” номли китобида билдирилган ватанга садоқат, юрт келажагига дахлдорлик ва ёшлар учун имкониятларга оид фикр мулоҳазаларни ўрганишга бағишланган “Масъулиятли касб эгаларимиз” шиори остида давра суҳбатлари режа-дастури ишлаб чиқилди. Ушбу режа-дастур асосида “Буюк келажагимизни бунёдкори бўлган ёшларни тарбиялаймиз” ҳамда “Талабалар билан ишлашнинг самарали усуллар” мавзусида тьюторлар, профессор ўқитувчилар, ҳамда институт профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашувлар ва семинарлар ўтказилди.

Report Page