“МЕНИНГ БИРИНЧИ ОВОЗИМ”

“МЕНИНГ БИРИНЧИ ОВОЗИМ”

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши 

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида “Менинг биринчи овозим” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.  


Унда O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши фаоллари ва сайловда илк бор қатнашиш ҳуқуқига эга 300 нафар ёшлар қатнашдилар.


Таъкидландики, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал - демократик партияси аъзолар сони   Бухоро вилояти бўйича 33614 нафарни ташкил этади. Улардан 30 ёшгача бўлган ёшлар эса 15736 нафардир.


Сайловолди жараёнларда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, уларни сайлов қонунчилиги билан таништириш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ислоҳ қилиш жараёнларидаги иштирокини фаоллаштириш шу куннинг долзарб вазифаларидан биридир.


Тарғибот тадбирида талабаларга яқинда бўлиб ўтадиган сайлов ва сайлов кодекси борасида маълумотлар берилди. Партия фаоллари, айниқса, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталдилар. Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар доирасида партиянинг роли мавзуси ҳам кун тартибидан ўрин олди. Талабаларда O’zLiDePнинг мақсад ва вазифалари ҳамда бир қатор  лойиҳалари доирасида қилинаётган ишлари ҳам катта қизиқиш уйғотди.


Тадбир савол-жавоб ва таклиф, мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.





Report Page