МЕНИ ЧАРЧАТГАН САВОЛЛАР! (ва жавоблари):

МЕНИ ЧАРЧАТГАН САВОЛЛАР! (ва жавоблари):

@ginekologim



❓Қизлик пардасини уй шароитида аниқласа бўладими? 

(Ҳа бўлади, уйингизда битта гинекологик кресло, гинекологик кўзгу ва битта лицензияси бор гинеколог бўлиш керак, холос) 


❓ Менга шу дорини тайинлашувди, қанчадан ичаман? 

(Дорини ким тайинлаган бўлса ёзиб беради-ку рецептида, йўриқномасида ҳам ёзади, лекин ҳар кимга индивидуал тайинланади доза, фақат сизни кўриб текширган ва дорини тайинлаган врач айта олади.) 


❓ Мен операция бўлганман, шу ерим оғрияпти нимадан? 

(Нимага сизни операция қилган врачдан сурамайсиз, ман сизни кўрмаганман ҳам-ку?)


✅ Ҳомилани тушириш учун нима таблетка ичади, айтворинг? 

(шу ҳаволада бунга жавоб ёзганман) 


❓ Уй шароитида шу касалликни қандай даволаса бўлади?

(Ҳа, бўлади, уйингиз ичида битта тиббий лаборатория ва хусусий клиника ва лицензияси бор шифокорлар бўлиш керак. Сизни кўриб, текширмасдан, уйдами, стационардами, поликлиникадами, туғруқхонадими даволаш мумкинлигини айтиб бўлмайди!) 


❓ Тўйимга 2 ой бўлди ҳалиям ҳомиладор бўлолмаяпман−а?

(2 ой бу жуда кичик муддат, ҳатто 11 ой ҳам ҳали хулоса бериш учун етарли эмас. 1 йил ичида 100 та янги никоҳ қурган оиладан 85 тасида ҳомиладорлик ёки фарзанд кўриш кузатилади. Фақат 15 тасида 1 йил ичида кузатилмайди. Сиз шу 15 тани ичидамисиз ёки 85 тани ичидами буни билиш учун 1 йил кутиш керак, агар ёшингиз 35 дан катта бўлса унда 6 ой кутиш керак) 


❓ Анализларимни жўнатаман кўрворинг?

(Мен қоғозни даволамайман ва бошқа врачни тайинлаган нарсасини кўриб бермайман. Касални кўриб текширмасдан хулоса бериш ва даволаш одатим йўқ. Кўриб бериш деган нарса ҳам йўқ. Касални анамнезини билмасдан хеч нарсани кўриб берилмайди. Анамнез бу — ташхис қўйиш учун бемор билан бевосита олиб борилган савол-жавоб натижасида тўпланган маълумотлар мажмуи, яъни касаллик бошланиши ва ривожланиши, муддатлари, симптомлари, ўтказилган опреациялар, жароҳатлар, ҳомиладорликлар, абортлар, сурункали нуқсонлар, аллергик реакциялар, ирсиятга алоқадор ҳолатлар, яшаш ва иш шароити ва ҳ.к) 


❓ Шу ерим оғриятувди, бу хавфлимасми? 

(Барака топгур, сиз кимсиз ўзи, аёлми, қизми, жувонми, ҳомиладорми, эмизиклими, операциядан чиққанми, яқинда туққанми... Сизни касаллик тарихингиз билан танишмасдан, текширмасдан қандай жавоб бериш мумкин, шифокорга кўрининг оғриётган бўлса, раҳматли Ҳожибой қизиқ айтгандек, биз ўзбеклар фақат кўтариб олиб борадиган даражага келгунча шифокорга бормаймиз, тавба, ғалати одатларимиз бор-а?...) 


❓ Ўзиз нима дейсиз?

(Ўзимми, ўзим ўзимча дейман−да. Мен сизни кўриб текширмаган бўлсам, суҳбатлашмаган бўлсам, анализларизни кўрмаган бўлсам, айтадиган гапим битта, ё консультациямга келинг, ёки бошқа яқинингиздаги даволовчи шифокорнингизга учранг) 


❓ Шу беморни яа-а-ахшилаб кўриб қўйинг, жуда яқин таниишим-де? 

(Мен беморларни фаолнчини таниши, фалончини қизи, фалон қариндошим, фалон бегона деб ажратмайман. Ҳамма беморлар мен учун бир хил, ўзимни синглимга, жиянимга қандай қарасам, бошқаларга ҳам шундай қарайман, бунақа алоҳида таъкидлаб яхшилаб кўриб беринг дейиш ҳар қандай масъулиятли шифокорнинг асабига тегадиган нарса)

Мана шу ҳаволада ҳам шунга ўхшаш саволларага жавоб бор.


❇️❇️❇️ Илтимос савол бераётганда сал мулоҳаза юритиб савол беринглар. Сизни кўриб текширмаган, сизни операция қилмаган ва анамнезингиз (касаллик тарихингиз ва тиббий картангиз) билан танишмаган ва сиз билан гаплашмаган бўлсам, оғриётган жойингиз нимага оғриётганини, қанчалик хавфли ёки хавфли эмаслигини, қайси дорилар фойда беришини қаердан айтиш мумкин. Ҳар бир организм ўзига хос. Яна бошқа шифокор ўтказган муолажа, тайинлаган дорига сизни текширмай қандай баҳо бераман. Нега ўша даволовчи шифкорингиз қолиб мендан сўрайсиз, ёки уни текшириб кўрмоқчимисиз? Бу тўғри эмас.


❇️❇️❇️ Баъзан ишонмай менинг ҳам тавсияларимни бошқа шифокордан сўраб кўришади. Кейин “мен ҳам сизга шуни айтмаганмидим”, десам, “ҳа айтувдиз” дейишади. Агар шифкорга ишонмасангиз, бошидан унга бормай қўя қолинг. Шифокорларни бир-бири билан унақа имтиҳон қилиш яхши эмас. 

Узр, яна бирор ножўя гап гапирворган бўлсам. Қўрқиб қолдим, бир нарса ёзишга... Тавба ҳеч ким шахсимни билмайди деб истаганча ҳақорат ҳам ёзаверишади−я изоҳларда ва группада айримлар, ҳамма эмас албатта...Лекин юзимга келиб айтолмайди ёзган гапларини... Ҳа майли, биз яхшилик ва инсоф сўрайверамиз... 

Аллоҳ шифо берсин барча хасталарга!


P.S. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини ҳам баъзида шунақа тайинсиз саволлар билан безор қилишганига кўзим тушганди: Бири сўрабди, “Ҳожатхонага кирганимда кесак билан поклангандим, шу кесак ҳожатхона ичига тушиб кетди, нима бўлади?

Жавоб: “Шалоп” этган товуш чиқади.


Омон бўлинг ... 🌺🌺🌺


 ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻

Report Page