МЕН ДОНОРМАН

МЕН ДОНОРМАН



Жорий йилнинг 1–5 декабрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Мен донорман” ҳафталиги бўлиб ўтди. Акция донорлик маданиятини кенг ёйиш, ёшлар орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва жамоавий масъулият туйғуларини кучайтиришга қаратилган. Қон топшириш – кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга, оғир аҳволдаги беморларга ёрдам беришга қаратилган олижаноб амалдир.

Мазкур акцияда Ёшлар ишлари агентлиги Зангиота тумани бўлими ёшлар етакчилари фаол иштирок этишди. Улар Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг қон қуйиш бўлимига бориб, кўнгиллилар қаторида қон топширдилар.

Ёшлар етакчиларининг ушбу ҳаракати ўз атрофидаги тенгдошларига ҳам ибрат бўлиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ижтимоий масъулиятни ошириш ҳамда жамиятда эзгуликни кучайтиришга хизмат қилади.

Акция давомида ёшлар тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашиб, донорликнинг аҳамияти, қондан фойдаланиш жараёни ҳамда тиббий хавфсизлик масалалари бўйича фойдали маълумотларга эга бўлдилар.


Ж.АМИРОВА.

Report Page