“МЕГА ЛОЙИҲАДА” ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“МЕГА ЛОЙИҲАДА” ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети “Ички юқумсиз касалликлар” кафедраси мустақил изланувчиси Асқаров Салохиддин Саитазим ўғли томонидан 16.00.01-Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси ихтисослиги бўйича профессор Х.Б.Юнусов ва доцент Н.Б.Рўзиқуловлар илмий раҳбарлигида “Қўзилар диспепсиясининг этиопатогенези, даволаш ва олдини олиш усулларни такомиллаштириш мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда.

Шу йилнинг 20-январ куни соат 1200 да Апробация комиссия аъзолари иштирокида 7 ой давом этган тажрибалар натижалари таҳлил қилинди. Апробация СамДВМЧБУ ҳузурида амалга оширилаётган МЕГА ЛОЙИҲА доирасида, университет виварийсида бўлиб ўтди. 

Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг турли геоекологик ҳудудлари кесимида қўзилар диспепсиясининг сабабларини, шунингдек килиник белгилари ҳамда диспепсия пайтида кузатиладиган қондаги ўзгаришларни аниқлаш асосида ташҳис усули ҳамда даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар олиб боришдан иборат.

Тадқиқотнинг объэкти ва услублари. Тадқиқотларнинг мазкур босқичи фақат қўзилар диспепсияси касаллигининг антнатал (қўзи туғилгунгача таъсир этувчи сабаблар) сабабларини аниқлашга қаратилди. Бунда илмий татқиқот ишлари 2021-2023-йиллар давомида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги қоракўлчиликка ихтисослашган «Олға» МЧЖ, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги «Бобир Муродалиевич ХК»га қарашли қўйчилик хўжалиги ва Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги «Қум камар» фермер хўжалиги шароитидаги ҚОРАКЎЛ ҳамда ҲИСОР зотли совлиқ ва қўзиларда олиб борилди. Клиник соғлом совлиқлардан, шунингдек, кетонурия, алиментар остеодистрофия, алиментар дистрофия ва жигар дистрофияси билан касалланган совлиқлардан туғилган қўзиларнинг диспепсия билан касалланиш даражаси таҳлил қилинди.

Тадқиқот натижалари давомида диспепсия билан касалланган қўзиларда касалликнинг 1–2 кунларида тез-тез тезаклаш (бир кунда 8–12 марта), кейинги кунларда эса доимий равишда ич кетиши кузатилиб, тезак суюқ, оқимтир-сариқ рангда, қўланса ҳидли, таркибида кўп миқдорда шилимшиқ модда, айрим ҳолларда эса қон аралаш бўлиши қайд этилди.

Касалликнинг 3–5 (7) кунларида қўзиларда кучли ҳолсизланиш, ташқи таъсиротларга жавоб реакциясининг йўқолиши, организмнинг сувсизланиш белгилари (бурун ойнаси ва терининг қуруқлашиши, кўз олмасининг чўкиши, юрак уришининг тезлашиб, пулснинг бир дақиқада 180–200 мартагача етиши, нафаснинг зўриқиши ва бир дақиқада 46–60 мартагача етиши, иштаҳанинг йўқолиши ва адинамия кузатилиб, тана ҳарорати аввалига 41–420C гача кўтарлиши ва кейин пасайиб бориши кузатилди. Қорин девори пайпасланганда оғриқ сезиши, ихтиёрсиз равишда тезаклаш, анус сфинктрининг фалажланганлиги, тезакнинг қўланса ҳидли бўлиши, дум ва анус атрофининг тезак билан ифлосланиши кузатилди. Айрим қўзиларда ташқи шиллиқ пардалар сианози рўй берди. Касалланган қўзиларда кўпинча ётиш, уларнинг айримларида гандираклаш, тананинг орқа қисмининг фалажланиши қайд этилди.

Янги туғилган қўзилар овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари, хусусан, ошқозон-ичаклар ва жигарнинг морфо-функционал етилишининг кечикиб амалга ошиши, буғоз совлиқлар организмида модда алмашинининг бузилишлари оқибатида пайдо бўладиган кетонурия ва остеодистрофия касалликари, шунингдек, буғоз совлиқларни фаол сайр қилдириш қоидаларининг бузилишлари қўзиларда диспепсия касаллигининг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланиши тадқиқотларда асосланган.

Тажрибалар учун «ўхшаш жуфтликлар» тамойили асосида танлаб олинган 15 бош қўзи 5 бошдан 3 гуруҳга ажратилди.

Бунд, назорат гуруҳи. даги қўзилар (5 бош.) хўжалик рациони (она сути) ва антибиотик

1-тажриба гуруҳи. даги қўзилар  (5 бош.) хўжалик рациони (она сути), антибиотик ва пробиотик;

2-тажриба гуруҳи. даги қўзилар  (5 бош.) хўжалик рациони (она сути) антибиотик, пробиотик ва элбаҳор ўт дамламаси. Дан иборат даволаш муолажаларини қабул қилди.

 Қўзилар диспепсиясини даволаш усулини ишлаб чиқишга қаратилган дастлабки тажриба натижалари шуни кўрсатдики, энг самарали даволаш натижаси 2-тажриба гуруҳида кузатилди.Яъни антибиоти, пробиотик ва элбаҳор дамламасини биргаликда ишлатиш юқори терапевтик самарани берди. Тадқиқоднинг навбатдаги босқичларда ушбу даволаш варианти кўп сонли қўзиларда тажриба синовидан ўтказилади ва ишнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланади.


 

Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.

Report Page