МДҲнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгашининг 61-йиғилишида белгиланган масалалар

МДҲнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгашининг 61-йиғилишида белгиланган масалалар

https://t.me/aoka_uz

Жорий йилнинг 13-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгашининг (Кенгаш) навбатдаги 61-йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Кенгаш МДҲ давлатлари Ҳукуматлари ўртасида 1992 йил 13 мартда имзоланган “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида мувофиқлаштирилган сиёсатни амалга ошириш тўғрисида”ги Битимга асосан ташкил этилган.

Тадбирда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистон давлатларининг стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация бўйича миллий органлари иштирок этишди. Шу билан Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO), Ҳалқаро Электротехника Комиссияси (IEC) ва Метрология сохасида қонунлаштирувчи Халқаро ташкилот (МОЗМ) экспертлари иштирок этди.

Йиғилишда Кенгаш таркибига аъзо миллий органлар раҳбарлари ва экспертлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, Стандартлари Бюроси вакиллари томонидан  стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама этилди, қарорлар қабул қилиниб тегишли Баённома расмийлаштирилди.

Тадбир доирасида Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, ва Тожикистон давлатлари билан соҳа йўналишларида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган англашув меморандумлари ва хамкорлик дастурлари имзоланди.

Кенгашнинг юбилей 61-йиғилишини мамлакатимизда ўтказиш орқали:

Янги Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва соҳани халқаро андозаларга мослаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди;

Иккинчидан, МДҲ давлатлари билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтирилди;

Учинчидан, сифат инфратузилмасини ривожалантиришга қаратилган ишлар тегишли соҳа йўналишидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда изчил мустаҳкамлаб боришга замин яратилди.

 


Report Page