МАҚОЛАГА МУНОСАБАТ

МАҚОЛАГА МУНОСАБАТ

UNG Petro

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига кўра, мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш ва маъмурий тартибга солишни қисқартириш, товарлар ва хизматлар бозорларида самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда нархларни бозор тамойиллари асосида шакллантиришга босқичма-босқич ўтиш чоралари кўрилаётганлиги боис автобензин ва дизель ёнилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.

Бугунги кунда, Ўзбекистон ҳудудида қазиб олинган нефть ва газ конденсатидан ишлаб чиқиладиган автобензин ва дизель ёнилғиси  нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан фақат биржа савдолари орқали сотилиши йўлга қўйилган.

Ушбу биржа савдоларида республикадаги мавжуд 3 000 га яқин автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчалари қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиб, шулардан атиги 70 таси (ёки 2,3 фоизи) “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг “UNG Petro” МЧЖ томонидан тасарруф этилади.

Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган АЁҚШлар АИ-80 маркали автобензинни импортдан олиб киришларига ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бозорининг 2,3 фоизини ташкил қилувчи “UNG Petro” МЧЖ шаҳобчаларида АИ-80 маркали автобензин нархининг 6000 сўмдан 6100 сўмга, ёки 1,7 фоизга оширилишини Bakiroo томонидан: “Қизиқ тарафи, бу сафар ҳам Ўзбекистоннинг очофат монополистлари ўзлари учун белгилаб олган "нефть тушганида бензин нархи туширилмайди, нефть ошганида бензин нархи оширилади" қоидасига амал қилишди.” - деб шарҳланиши, юмшоқ қилиб айтганда ноўрин деб ҳисоблаймиз. 


Report Page