МАЖНУН ҚИЛИШ СЕҲРИ

МАЖНУН ҚИЛИШ СЕҲРИ



ЖУНУН СЕҲРИ (ЯЪНИ ТЕЛБАЛИК, ЖИННИ ҚИЛИШ, МАЖНУН ҚИЛИШ СЕҲРИДИР)


عن خارجة بن الصلت عن عمه قال: أقبلنا من عند النبي صلى الله عليه وسلم فأتينا على حي من العرب فقالوا: أنبئنا أنكم جئتم من عند هذا الرجل بخير، فهل عندكم دواء أو رقية؟ فإن عندنا معتوها في القيود. قال: فقلنا: نعم. قال: فجاؤوا بالمعتوه في القيود. قال: فقرأت بفاتحة الكتاب ثلاثة أيام، غدوة وعشية، أجمع بزاقي ثم أتفل قال: فكأنما نشط من عقال. قال: فاعطوني جعلا فقلت: لا. حتى أسأل النبي صلى الله عليه وسلم، فسألته فقال: «كل لعمري من أكل برقية باطل، لقد أكلت برقية حق».

Хорижа ибн Султ амакилаяридан ривоят қиладиларки: амакилари Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб исломни қабул қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидан қайтаётганларида бир қавмга дуч келдилар. Қавмнинг ичида темир кишанларга боғланган мажнун киши бор эди. Мажнуннинг аҳли: Эшитишимизга кўра анави бошлиқларингиз (яъни  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) яхшилик келтирган киши экан. Ушбу мажнун касалимизни даволашга бирор нарсангиз йуқми? деб сўрашди. Мен у касалга Фотиҳатул китоб сурасини ўқиб дам солдим! У тузалди. Қавмдагилар менга юз та қўй беришди. Мен Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, бўлган воқеадан ул зотни хабардор қилдим. Шунда бундан бошқа нарсаҳам ўқидингми? Деб сўрадилар. Мен йўқ дедим. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  дедилар Уларни ол. Қасамки ботил йул билан эмас,балки ҳақ йул билан дам солиб (ризқингни ) ебсан (яъни қўйларни олибсан)!

Бошқа бир ривоятда:

Хорижанинг амакилари Фотиҳани уч кун, кечқурун ва тогда дам солиб ўқидилар, хар сафар сурани тамомлагач, тупукларини жамлаб тупурдилар дейилади.


МАЖНУН ҚИЛИШ СЕҲРИНИНГ АЛОМАТЛАРИ

1️⃣ Паришонхотирлик ,каловлаш, қаттиқ эсдан чиқишлик.(склероз аломатлари)

2️⃣ Гапирганда тутилиш, гўё тили тортилиб кетаётгандек.

3️⃣ Кўзнинг бир нуқтага тикилиб қотиб туриши, ёки ўйнаб туриши.

4️⃣ Бир жойда тура олмаслик.

5️⃣ Муайян бир ишни узоқ қила олмаслик .

6️⃣ Ташқи кўринишига мутлақ эътибор қилмаслик.

7️⃣ Сеҳрнинг  таъсири кучайган вақтда олдинга қараб кетавериш, қаерга кетаётганини билмаслик, гоҳо кимсасиз ерларда ухлаб қолиши.


МАЖНУН ҚИЛИШ СЕҲРИ ҚАНДАЙ СОДИР БЎЛАДИ?

Сеҳрга вакил этилган муаккал жин, сеҳргарнинг буюрганидек, сеҳрланган кишининг ичига кириб, бош миясига ўрнашишга киришади. Сўнгра миянинг бўшлиғига айниқса, тафаккур ва хотира(яъни эслаш ва фикрлаш)га босим бера бошлайди ва ёлғиз АЛЛОҲгагина маълум бўлган ишларни қилиб мияни бошқара бошлайди. Шунда сеҳр қилинган кишида аломатлар зоҳир бўлади.


МАЖНУН ҚИЛИШ СЕҲРИНИНГ МУОЛАЖАСИ!

1️⃣ Беморнинг бошига ўнг қўлни қўйиб ушбу оятлар ўқилади: Фотиҳа сураси 125-марта. Аъроф сураси 117-122 оятлари. Тавба сураси 14-оят, 7-марта. Юнус сураси 81-82 оятлар, 7-марта. Исро сураси 82-оят, 7-марта. Тоҳа сураси 69-оят, 7-марта. Рум сураси 30-оят (Фитроталлоҳи...дан, ...ли холқиллаҳ гача), 21-марта. Фуссилат сураси 44-оят, 7-марта. Ихлос, Фалақ, Нос суралари 7-мартадан.

2️⃣ Беморга сеҳрга қарши Қуръондан қуйдаги сураларни аудио форматини бир кунда икки ёки уч марта тўлиқ бир ой муддатида эшитади: Жинни қилиш сеҳри учун Руқия оятлари: Фотиҳа,Бақара, Ҳуд, Ҳижир, Соффат, Коф, Раҳмон, Мулк, Жин, Аъло, Залзала, Ҳумаза, Фалақ, Нос, суралари барчаси тўлиқ эшитилади. Шуни айтиб ўтиш лозимки беморда кучли сиқилиш кузатилади. Баъзан аввалги 15-кун танада оғриқ кучайиши ва ойнинг охиригача секинлашиб йўқола бориши мумкин. Кейин эса бемор табий соғлом ҳолатига қайтиши мумкин. Мана шу вақт бемордаги ҳолат йўқолганига ишонч ҳосил қилиш учун шаръий руқиячи роқийга (яъни шу соҳанинг тажрибалик мутахассисга) кўрсатилади.

3️⃣ Қуръон ўқиб дам солинган сувга ювиниш 7-кун.

4️⃣ Беморнинг бошига хижома қилиб қон олдириш.

5️⃣ Беморга муолажа асносида тинчлантирувчи дорилар берилмайди, чунки бу муолажани бузади.

6️⃣ Электротерапия ва электрошок бемордаги муваккал жинни азоблаш ва шифо тезлашишига кўмак беради.

7️⃣ Муолажа қилинаётган муддатда бемор кичик ва катта гуноҳ бўлувчи амаллардан тўхтаб туриши лозим. Масалан: мусиқй тинглаши, тамаки чекиши, намозга бепарво бўлиш, агар аёл киши бўлса, безаниш ёки шу кабилардан.

8️⃣ Агар бемор меъдада оғриқ сезса, бу сеҳрнинг ичирилгани ёки едирилганига далолат қилади. Демак, «Руқия» оятларини тўлиқ ўқиб сувга дам солинади ва бемор бу сувни муолажа вақтида сеҳр қорин ичидан кетгунича ёки уни қайт қилгунича ичиб туради.   

9️⃣ Бемор бир ойдан кам муддатда шифо топиши мумкин, баъзида муддат уч ой ёки ундан кўпроққа чўзилиши мумкин.

(Бу сеҳрнинг кетишига боғлиқ).


📝Kаналимизга уланиш учун босинг✅

👉 @RuqiyaUz 👈

Report Page