МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ


“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалида “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бу борада амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманга ташриф буюрган журналист, блогер ва республика ОАВларининг вилоятдаги махсус мухбирлари соҳага оид саволлар билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик, бу бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда бошқа янгиликлардан хабардор бўлдилар.

Маълумки, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинади ҳамда қарор ижросига мувофиқ иш ташкил этилади. 2021-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали томонидан барвақт киришилиб, куз-қиш мавсумига ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Тайёргарлик юзасидан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши назоратга олинган. Бунда, айниқса, аҳолини табиий ҳамда суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилда “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали томонидан 0.5 км узунликдаги газ қувурини реконструкция қилиш, 11 та газ тақсимлаш қурилмаларининг мукаммал таъмири режалаштирилган. Шунингдек, мавжуд 4597 дона газ тақсимлаш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 961 дона ГТҚларда техник кўрик ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Филиал тасарруфидаги 122.2 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 20.6 км қувурлар синалди ва тозаланди. 144.6 км газ қувурларини ер ости газ қувурларини ҳолатини асбоблар ёрдамида текшириш режалаштирилган ва шу кунгача 24.1 км газ ер ости газ қувурларининг ҳолати текширилди. 61.7 км узунликдаги газ қувурларини бўёқлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, чилангарлар томонидан 39.7 км қисми бўёқланиб бўлинди. Бажарилган ишлар натижасига кўра эса, 30 та МФЙ ўрамидаги 15 921 та аҳоли хонадонларидаги табиий газ таъминоти янада яхшиланадиган бўлди.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бугун “Hududugaz Andijon” газ таъминоти филиали томонидан вилоят бўйича 425 мингга яқин истеъмолчиларга 575 минг донадан зиёд маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Барча истеъмолчиларга 4 та газ тўлдириш станция ва шахобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган. Ушбу газ тўлдириш шохобчаларининг ойлик газ тўлдириш қуввати 4860 тонна ва газ сақлаш қуввати 457 тоннани ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида 28 та махсус газ ташиш автотранспортларига хизмат қилиш имкониятига эга.

Суюлтирилган газ баллонлари онлайн назорат тизимига ўтказиш ишлари ҳам Андижон вилоятида жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 500 мингдан ортиқ маиший газ баллонларига штрих кодли стикерларни ўрнатилди ва барча истеъмолчилар ID карталар билан таъминланди.

“Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими” лойиҳасини жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Вилоятимиздаги мавжуд 221013 та табиий газ истеъмолчиларининг хонадонларига “ақлли” газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шунда 43 069 донаси кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар хонадонларига, 177 404 дона ҳисобдон эса ҳовли-уйларга ўрнатилади. Шу кунга қадар, 112 877 та хонадонларга янги ҳисоблагичлар ўрнатилди ва 110 мингдан зиёди электрон дастурга уланди. 

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

 


 




Report Page