"МАТIZ" 118 ТА ҚОИДА БУЗИБ, 52 МЛН. СЎМ МИҚДОРИДА МАЪМУРИЙ ЖАРИМАЛАР ИШЛАБ ОЛДИ

"МАТIZ" 118 ТА ҚОИДА БУЗИБ, 52 МЛН. СЎМ МИҚДОРИДА МАЪМУРИЙ ЖАРИМАЛАР ИШЛАБ ОЛДИ


Автоуловлар ижтимоий ҳаетимизда инсонларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш учун яратилган. Бир сўз билан айтганда чаққон, бироқ забонсиз кўмакчидир. Йўлларда кимдир пиёда, кимдир ҳайдовчига айланади. Ҳамма бирдек йўл иштирокчиларидир. Бироқ, баъзи ҳайдочиларнинг тирбанд шаҳар кўчаларида ким ўзарга йўл талашишларини кўриб автомашинасига ачинасан киши. Бекорга забонсиз демадик. Афсуски, ҳеч кимга серқатнов кўчаларда мақсадсиз югуриб елишлардан фойда йўқлигини, радарлар, қизил чироқлар, йўл чизиқлари сабаб узоққа бормаслигини тушунтириш шарт эмас. Оқибати эса неча юз минг, миллонлаб жарималарни тўлаш билан якун топади. Бир ҳолатни эътиборингизга ҳавола этадиган бўлсак, Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувида ИИБ ЙХХБ органлари карорларига асосан "МАТИЗ" авторанспорти ҳайдовчиси Н.А. жами 118 та коидабузарлик содир этиб, 52 миллион сўмдан ортиқ маьмурий жарималар ишлаб олди. Учар ҳайдовчи йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, йўл чизиқларини босиб, қоидабузарлик содир этган. Бюронинг Сергели туман бўлими қарздор фуқарога тегишли бўлган "Матиз"га кидирув эьлон қилиниб, қидирувдан топилган автоулов жарима майдонига жойлаштирилди. Хатланган транспорт воситасини қарздорликни қоплаш мақсадида аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Report Page