МАТБУОТ ВА АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ ОДОБЛАРИМАТБУОТ ВА АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ОДОБЛАРИ
Ҳозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири матбуот ва ахборот воситаларининг мислсиз ривожланиб, инсонлар ҳаётида ўта муҳим ўрин эгаллаганидир. Матбуот ва ахборотвоситалари инсон ҳаётига таъсир ўтказадиган омилларнинг энгкучлисига айланиб колди. Бу воситалар кишиларга турли маълумотлар, хабарлар ва ҳақиқатларни етказиш орқали маълумҳодиса ёки муаммога нисбатан баҳо берадиган ва чора кўришга
йўналтирадиган куч сифатида майдонга чикди.
Бошкача килиб айтганда, матбуот ва ахборот воситалари тарбиянинг ажралмас қисмига айланиб бўлди. Уларнинг иккаласиҳам инсон дунёқарашини шакллантиради, кези келганда ўзгартиради. Уларнинг иккиси ҳам кишиларга ҳаёт вокеълигига мосланишда ёрдам беради. Уларнинг иккиси ҳам инсон ҳаётининг барча соҳаларига кучли таъсир ўтказади.
Ҳозирда матбуот ва ахборот воситалари турли-туман ва хилма-хил бўлиб кетди. Раидо, телевизор, кундалик, ҳафталик, ойлик ва мавсумий газета-журналлар, ранг-баранг савиядаги китоблар, тасмалар ва дисклар, компьютер ва кўл телефонлари,интернет ва унинг турлари – ҳамма-ҳаммаси матбуот ва ахборот
воситаларидир. Шу билан бирга, матбуот ва ахборот воситалари факат хабар ёки маълумотни еткзиш билан кифояланиб колмайди, балки уларни таҳлил ва танқид қилади. Уларни касб ва тижоратга, агар истаса, таълим ва тарбияга ҳам айлантиради.
Матбуот ва ахборот воситалари дунёда бўлаётган ҳодисалар
ҳақидаги хабар ва маълумотларни кимнидир машҳур қилишга
ишлатса, кимнидир шарманда килишда фойдаланиши ҳам мумкин. Матбуот ва ахборот воситалари мазкур нарсаларни ҳақиқат ҳимоясига ҳам, ботил тарқалишига ҳам, ҳодисаларни бузиб кўрсатишга ҳам ишлатиши мумкин. Қиска килиб айтадиган бўлсак, матбуот ва ахборот воситалари бунгунги кунда хоҳлаган тарафи билан хохлаган нарсасини кесадиган икки тиғли ханжарга ўхшаб қолди. Шунинг учун ҳам матбуот ва ахборот воситаларини тўғри
йўлга солиб турадиган омилга эҳтиёж кучайди. Ушбу воситаларнинг ва улардаги ходимларнинг юксак сифатлар билан сифатланиши зарурати кучайди. Бунинг учун турли қонунлар, тартиб ва низомлар, бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
• Матбуот ва ахборот воситалари ходимларининг ҳар
бири таъсир кўрсатувчи шахсдир.
Ким бўлишидан қатъи назар, матбуот ва ахборот воситалари соҳасида хизмат қиладиган шахслар жамият ва унинг аъзоларига таъсир ўтказувчилардир. Шунинг учун уларнинг барчаси яхшилик тарафдори ва ёмонлик душмани бўлишлари лозим. Улар одамларга яхшиликни раво кўриб, ёмонликни раво кўрмасликлари керак. Улар яхшилик йўлида курашиб, ёмонликни рад килиш ҳаракатида бўлишлари зарур.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан ким бир мункарни кўрса, ўшани қўли билан ўзгартирсин, агар кудрати етмаса, тили билан, агар бунга ҳам кудрати етмаса, дили билан. Аммо буниси иймоннинг энг заифидир», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
<<Мункар иш» деганда дин, шариат томонидан инкор килинган ёмон иш тушунилади. Чин мўмин инсон ўз жамиятида бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб туриб, бефарк кола олмайди. Мункар ишни тили билан қайтариш матбуот ва ахборот восита ларида хизмат қиладиган шахсларнинг ҳам ишидир. Улар тили билан гапириб, кўли билан ёзиб, мункар ишнинг ëмонлигинибаён этади, уни қилмасликка чақиради. Бу иш ҳар бир имкони бор мўминга вожибдир, иймони такозо килган бурчдир.
● Матбуот ва ахборот воситалари яхшиликка чақириш
воситаларидир.
Бугунги кунимизда матбуот ва ахборот воситалари ўта таъсирли ташвикот куроли ўларок, кенг жамоатчиликни, каттаю кичикни яхшиликка, халкни бирдамликка чақириш воситаси бўлиши керак. Шунингдек, овоз ва сурат, ёзув ва кўрсатув ҳамда бошка воситалар оркали илм-маърифат, одоб-ахлок тарқатиш
омили булиши лозим. Худди шу ўринда яхшиликка чакирувчи матбуот ва ахборот воситалари ходимларининг ишлари ўта савобли эканининг далили сифатида бир ҳадиси шарифни келтиришга ижозат бергайсиз.
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
<<Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:
«Ким бир яхшиликка далолат килса, унга килувчининг ажри мислича (ажр) бор», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Яхшилик килиш жуда савобли иш. Шу билан бирга, ана шундай яхшиликка далолат килиш, ишора қилиш, унга йўллаб кўйиш ҳам ниҳоятда яхши ишдир. Ўша яхшиликни килган одам канча савоб олса, мазкур яхшиликка далолат килган одам ҳам ўшанча савоб, ажр олади.
Матбуот ва ахборот воситалари ëмонлик ва разолат воситаси бўлмаслиги керак.
Матбуот ва ахборот воситаларининг ҳар бир вакилидан одамларни залолатга, ёмонликка, разолатга ва гуноҳ ишларга чикирмаслик талаб этилади. У залолатга, ёмонликка даъват килаётганлардан узокда булсин, уларга хайрихоҳлик кўрсатмасин, одамларни ҳам улардан эхтиёт бўлишга чакирсин. Бўлмаса, окибати яхши бўлмаслиги мукаррар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоху алайҳи васаллам:
«Ким бир ҳидоятга чакирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр булади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани камайтирмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани камайтирмайди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Матбуот ва ахборот воситалари вакили кишиларни залолатга чакирса, улар унинг ёмон чақириғи боис адашиб, залолатга кетишлари, ёмонлик ва гуноҳ ишлар қилишлари мумкин. Ана шунда ёмонлик ва разолатга ундаган матбуот ва ахборот вакилига одамларни ëмонлик ва разолатга чақиргани учун оладиган гуноҳи устига унинг чақириғи ила ёмонлик ва разолатга кетганларнинг амалларига берилган гунохларнинг барчаси юкланар экан. Шу билан бирга, ёмон амал қилганларнинг гуноҳи камайиб хам колмас экан.
Матбуот ва ахборот воситалари вакили одамларга тақдим киладиган нарсасининг окибати қандай бўлишини яхшилаб тафаккур қилиши лозим.
У кўринган ва кўлига тушган нарсани орка-олдига қарамай таркатиб юборавериши мумкин эмас. Балки ҳар бир нарсани чукур ўйлаши, ақл, одоб-ахлок, шариат тарозисига солиб кўриши зарур. Ҳар бир хабарни нақл қилишдан олдин уни яхшилаб текшириб, аниклаб олиши керак.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам:
«Кишига эшитган ҳар нарсасини гапирмоқнинг ўзи гунох учун кифоя килади», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар.
Одамлардан эшитган нарсасини суриштирмай бошқаларга
накл килавериш гуноҳ бўлади. Чунки бу нарса кишилар ўртасида турли асоссиз гапларнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлади.
Уларнинг кўпи ёлғон бўлади. Эшитган гапини одамларга гапиравериш ёлғончиликка олиб бориши шундан. Шунинг учун Аллох таолонинг ҳузурида гуноҳкор бўлишдан қўрққан матбуот ва ахборот воситаси ходими эшитган гапини текширмай тарката-вермаслиги лозим.
Матбуот ва ахборот воситалари вакили турли бўлмағур мишмишлар, қабоҳатлар ва беҳаё нарсаларни тарқатиш-
дан ўзини сақлаши керак.
Бундай нарсаларни одамлар ичида тарқатиш жуда ёмон иш ҳисобланади. Бу фаолият шахсларга ва жамиятларга катта зарар етказади. Шунинг учун ҳам бу нарса Куръони каримда қаттиқкораланган.
Аллох таоло Нур сурасида марҳамат қилади:
«Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқали-
шини яхши кўрадиганларга бу дунëю охиратда аламли
азоб бордир. Аллох биладир, сиз эса билмассиз» (19-оят).
Кишилар орасида бўлмағур миш-мишлар, қабоҳат ва фаҳш, уят, одобсиз гапларни тарқатиш накадар катта гуноҳ эканини ушбу оятдан ҳам билиб олиш мумкин. Мазкур ишлар ҳақида миш-миш тарқатиш ўша ишнинг ўзига баробардир. Фаҳш гапларни гапириш, унга тааллуқли бошқа воситаларни тарқатиш, тарғибот килиш, тарқалишига сабабчи бўлиш – ҳамма-ҳамма-
си аламли азобга лойик улкан гуноҳ экани турган гап. Ислом фаҳш, бузуқ ишни ман килар экан, унга олиб борадиган барча сабабларни ҳам ман этади.
Ушбу мавзудаги бўлмағур гапларни жамият аъзолари ора-
сида тарқатиш кишиларнинг одоб-ахлоқини бузади, шундай гуноҳ ишларга чорлайди, жамиятни одобсизлар, ахлоқсизлар, бузуклар жамиятига айлантиради. Шунинг учун ҳам бузук гапларни гапириш динимизда ман килинади. Бордию, шундай гапга хужжат-далили бўлса, жиддиятни
кузласа, керакли жойга бориб гапириб, гувоҳ келтирсин, айбдорларни
жазолашни йўлга қўйишда хизматини адо этсин, шунда мусулмонлар жамиятини поклашга ҳиссасини қўшган бўлади. Аммо бекордан-бекорга, кишиларда шаҳватни қўзғатадиган, беодоб хаёлларни уйғотадиган гапларни одамларга турли воситалар орқали сўзламасин, ёзмасин, кўрсатмасин, бундай
бемаза ишларни тарғиб қилмасин. Йўқса, аламли азобга дучор бўлади.
Оила аъзоларини матбуот ва ахборот воситаларининг
салбий таъсиридан ҳимоя қилиш.
Мусулмон инсон матбуот ва ахборот воситаларининг ўз оиласига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсирини яхши билиб, унинг олдини олиш учун барча чораларни кўради. Албатта, мазкур воситаларнинг одоб-ахлокни, фикрни ва ҳистуйғуларни бузиши биринчи ўринда туради. Аммо шу билан бирга, бу воситаларга берилиб, умрни беҳуда ўтказиш балосидан ҳам асраниш лозим. Ҳозирда болалар, аёллар, ҳатто эркаклар ҳам керакли ишлар билан машғул бўлмай, эртадан кечгача телевизор тагида, компьютер олдида, бошка матбуот ва ахборот воситалари исканжасида азиз умрларни бехуда ўтказишга одатланганлари сир эмас. Бунда болалар дарсидан, аёллар уй юмушидан, катталар аҳамиятли ишларидан колишлари жуда афсусланарли. Бундай беҳуда ишларни иш жойларида ҳам давом эттирадиганлар йўқ эмас.
Албатта, ҳар бир нарсанинг маълум меъёри бор. Жумладан, матбуот ва ахборот воситаларидан фойдаланишнинг ҳам меъёри бўлиши керак. Улардан ўзига, оиласига, халқига ва ватанига фойдали бўладиган нарсалар ҳақида маълумот олиш мумкин. Бунинг учун режали иш юритиш керак бўлади. Маълум соатларда маълум нарсани кўриш, ўқиш ёки эшитиш мумкин.
Ҳозирда матбуот ва ахборот воситалари жуда кўпайиб кетди. Улар такдим қилаётган нарсаларнинг фойдалиси ҳам бор, зарарлиси ҳам бор. Мусулмон киши уларнинг фойдалисидан меъёрида фойдаланишга ва зарарлисидан бутунлай четланишга одатланиши, оила аъзолари ва фарзандларини ҳам шунгаўргатиши керак. Бу ишда эса таълим ва тарбия алохида муҳим ўрин тутади.матбуот ва ахборот
Ўзини, оила аъзоларини, фарзандларинивоситаларининг салбий таъсиридан сақлаш учун ман қилиш воситаси энг осон услуб ҳисобланади. Лекин бу кўзланган натижани бериши қийин бўлади. Мисол учун, уйда ман қилинса, кўчада, таниш-билишникида ва бошқа жойларда тақиқлаш қийинлашади. Шунинг учун ман қилишни ҳам ўз йўлида амалга ошириш билан бирга, инсоннинг ўзини тарбиялаш оркали маънавий ман қилувчи малакани ҳосил килишга уриниш лозим бўлади. Ҳар бир инсон, ота-она, бола матбуот ва ахборот воситалари кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсирдан ўзидаги мустаҳкам тушунча кучи ила четланадиган малакага эга бўлиши лозим. Бу-
нинг учун эса мазкур нарсаларга вакт, куч, мол сарфлаш гуноҳ эканини, охиратда ҳисоб-китоб бўлишини доимо эсда сақлашни уларнинг онгига етказиш зарур бўлади.
Аллох таоло барчамизга матбуот ва ахборот воситаларидан эзгулик йўлида манфаат олишимизни ва уларнинг зараридан омон бўлишимизни насиб айласин!