МАТБУОТ АНЖУМАНИ
http://gulobodtongi.uz/Туман ҳокимлигида журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Ғаниев 2023 йил туман маҳаллий бюджети параметрларининг ижроси бўйича маълумот берди.
Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йилги параметрларида, қабул қилинган давлат дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга қилган ташрифлари давомида берган топшириқлари, шунингдек, миллий валюта сиёсатини эркинлаштириш шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур маблағлар кўзда тутилган.
2023 йил давомида туман маҳаллий бюджетини сифатли қилиб ижросини таъминлаш борасида муаян ишлар олиб борилди.
2023 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари жами 119 млрд 165 млн 790 минг сўм даромадлар тушурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 134 млрд 042 млн 664 минг сўмга бажарилди, бу режага нисбатан 14 млрд 876 млн 874 минг сўмга кўшимча ёки 112,0 фоизга бажарилаган.
Жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи буйича 2023 йил режа 25 млрд 842 млн сўм қилиб белгиланган бўлсада, ҳақиқатда 29 млрд 879 млн 562 минг сўмга бажарилган режага нисбатан 4 млрд 037 млн 562 минг сўмга кўп яъни 115,6 фоизга бажарилди.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғи буйича 2023 йил режа 4 млрд 009 млн 200 минг сўм қилиб белгиланган бўлсада ҳақиқатда 4 млрд 593 млн 633 минг сўмга бажарилган, бу режага нисбатан 584 млн 433 минг сўмга кўп яъни 114,6 фоизга бажарилди.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғи буйича 2022 йил режа 16 млрд 808 млн 750 минг сўм қилиб белгиланган бўлсада, ҳақиқатда 17 млрд 626 млн 367 минг сўмга бажарилган, бу режага нисбатан 817 млн 617 минг сўмга кўп яъни 104,9 фоизга бажарилди.
Ер солиғи буйича 2023 йил режа 29 млрд 679 млн 400 минг сўм қилиб белгиланган бўлсада ҳақиқатда 33 млрд 951 млн 960 минг сўмга бажарилган, бу режага нисбатан 4 млрд 272 млн 560 минг сўмга кўп яъни 114,4 фоизга бажарилди.
Айланмадан солиқ буйича 2023 йил режа 16 млрд 814 млн сўм қилиб белгиланган бўлсада ҳақиқатда 17 млрд 204 млн 087 минг сўмга бажарилган, бу режага нисбатан 390 млн 087 минг сўмга кўп яъни 102,3 фоизга бажарилди.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи буйича 2023 йил режа 4 млрд 352 млн 940 минг сўм қилиб белгиланган бўлсада ҳақиқатда 5 млрд 071 млн 128 минг сўмга бажарилган, бу режага нисбатан 718 млн 188 минг сўмга кўп яъни 116,5 фоизга бажарилди.
Ушбу солиқ турлари бўйича юқоридаги кўрсатгичга эришишда туман ҳокимлиги томонидан тумандаги барча махаллалар ҳамда барча ташкилотлар билан биргаликда олиб борган сай ҳаракатлари натижасида эришилди.
Лекин, умумий тарзда солиқ режаси бажарилган бўлсада, айрим солиқ турлари бўйича белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилмади, жумладан;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи бўйича 2023 йил режаси 987 млн 585 минг сўмга бажарилмади.
Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари Халқ депутатлари туман кенгаши томонидан қабул қилинган параметрлари доирасида ижро этилмоқда.
2023 йил давомида туман маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисмига 318 млрд 144 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, 325 млрд 927 млн.сўмлик касса харажатлари амалга оширилиб 102,4 фоизга ижро этилди.
Бюджет харажатларини тармоқлар кесимида кўриб чиққанда, алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, ким умумтаълим соҳаси харажатлари учун 16 023,4 млн. сўмни, Мактабгача таълим муассасаларини сақлаш харажатлари учун 38 538,1 млн сўмликни, Соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаш харажатлари учун
102 048,2 млн сўмлик маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилди.
Шунингдек, ўтган даврда туман ҳокимлигининг заҳира маблағлари ҳисобидан туманнинг коммуникация, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларига 2 млрд 346 млн сўм маблағлари йуналтирилди.
Шунингдек, 2023 йилда қўшимча манба маблағлари ҳисобидан Темир дафтар жамғармасига 1 млрд 482 млн 600 минг сўм, Ёшлар дафтари жамғармасига
1 млрд 482 млн 600 минг сўм, Аёллар дафтари жамғармасига 2 млрд 200 млн 600 минг сўм, Фуқаролар ташаббусли жамғармаси 3 млрд 292 млн 300 минг сўм, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси учун 323 млн сўм ва туманнинг коммуникация, кўкаламзорлаштириш ва ободончилик ишларига 2 млрд 774 млн сўм маблағлар йуналтирилди.
2024 йил учун маҳаллий бюджет харажатлари 242 миллиард 911 миллион 877 минг сўмни халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган. Бунда:
харажатларнинг 66 фоизи ёки 161 миллиард 589 миллион сўм ижтимоий соҳага йўналтирилиши кутилмоқда. Ижтимоий соҳа харажатлари таркибида асосан:
Мактабгача ва мактаб таълим соҳасига 37 миллиард 659 миллион сўм ёки маҳаллий бюджет жами харажатларининг 16 фоизи соғлиқни сақлаш соҳасига 109 миллиард 948 миллион сўм ёки маҳаллий бюджет жами харажатларининг 45 фоизи маданият ва спорт соҳасига 13 миллиард 982 миллион сўм, Давлат бошқарув ташкилотларига 31 миллиард 284 миллион сўм ажратиш белгиланган.
Бундан ташқари 2024 йилда иқтисодиёт харажатлари 23 миллиард 377 миллион сўм ташкил этиб, шундан 15 миллиард 497 миллион сўм ободонлаштириш харажатлари учун режалаштирилди.
Ташаббусли бюджет лойиҳасини амалга ошириш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун 24,5 миллиард сўм йўналтирилиш кутилмоқда.
Ўз мухбиримиз.