БЕФАРҚ МАҲАЛЛА РАИСИ ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ.

БЕФАРҚ МАҲАЛЛА РАИСИ ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ.


Муҳтарам Президентимиз томонидан Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва томорқачиликни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда аҳоли ўртасида томорқа маданиятини шакллантириш, томорқаларда йилида 2-3 маротаба ҳосил олиш бўйича сектор раҳбарлари ҳамда масъулларга алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифалар ижросидан келиб чиқиб туман ҳокими Бекзод Суюнов томонидан аҳоли хонадонларида сабзавот-полиз экинларини экиш тадбирларини янада жадаллаштириш бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилди

Ўрганишлар, айрим маҳалла фаолларини бугунги кундаги устувор масала ҳисобланган томорқа сиёсатига мутлақо бефарқ ёндошганлигини кўрсатди.

Ўз навбатида, аҳоли ўртасида томорқа маданиятини шакллантириш бўйича тарғибот тадбирларини етарлича ташкил этмаган “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Миркомил Пардаев ва ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Шарофат Жабборовалар келгусида интизомий жавобгарликка тортиш бўйича расман огоҳлантирилди.

Шунингдек, тумандаги “Чаноқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жаббор Тошпулатов ва унинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Неъмат Эшнаевлар маҳаллада аҳоли томорқасидан унумли фойдаланишни ташкил этмаганлиги ва ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги учун “Хайфсан” интизомий жазоси берилди.


Ғузор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page