МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ


30 апрель куни ўтказилган референдумда 8-Сирдарё вилояти округидаги 226-сон, 10-Тошкент вилояти округидаги 651-сон ва 14-Тошкент шаҳар округи 772-сон референдум участкаларида қоидабузарликлар аниқланди.

Жумладан, комиссия аъзосининг бир нечта бюллетенни ўзи тўлдираётганлиги ҳамда улар томонидан бюллетенларни овоз бериш қутисига ташлаш, овоз берганлар сонини нотўғри кўрсатилганлик каби ҳатти-ҳаракатлар мазкур участкалардаги овоз бериш натижаларини шубҳа остига қўяди.

Шу сабабли, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига биноан, овоз бериш чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли овоз бериш якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан ушбу участкалар бўйича ҳақиқий эмас деб топилди.


Report Page