🔺🔺🔺МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ БИРИНЧИ СПИКЕР АЁЛ ВИЛОЯТИМИЗДАН
@tarix_chorrahasida

#шахслар_ва_тақдирлар
Аёлларнинг рўзғор ишларидан ортиб сиёсий майдонга кириб келганига анча бўлди. Вилоятимизда ҳам шундай кишилар кўплаб топилади. Ҳатто Марказий Осиё тарихида биринчи Спикер аёл, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига илк номзод аёл бўлган Дилором Тошмуҳамедова ҳам вилоятимиз вакиласи. Унинг бир аёл эришиши мумкин бўлган ҳаёт йўли, карьераси, ўзбек аёли учун энг юқори шоҳсупани қандай эгаллагани сизга ҳам қизиқ бўлса керак...
Дилором Тошмуҳамедова 1962-йил 19- февралда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида туғилган. Тиббиёт фанлари номзоди (1993), халқаро муносабатлар магистри бўлган. У 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси бўлган.
👉Таълим ва тажрибалари:
🟡 1984-йил Тошкент давлат тиббиёт институтини,
🟡 2002-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини;
🟡1984-2000-йиллар Тошкент давлат тиббиёт институтида клиник ординатор, илмий ходим, ассистент, катта ассистент;
🟡 2000-йил «Фармед» хусусий фирмасига асос солиб,
🟡2005-йилгача ушбу фирма директори бўлган.
👉Каръера кетма-кетлиги:
Дилором Тошмуҳамедова 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати этиб сайлангач, қисқа вақт ичида ўзининг моҳир сиёсатчи, ташаббускор қонун ижодкори эканини намоён эта олди. У 2007-йилга қадар Қуйи палатанинг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси, партиянинг Қонунчилик палатаси фракцияси раҳбари бўлиб ишлайди.
2007-2008-йиллар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, 2008-2015-йиллар Қонунчилик палатаси Спикери, 2017-йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори бўлиб фаолият юритади. У Женевадаги аёллар Биринчи халқаро форуми ва Жаҳон парламентлараро Спикерлар ассамблеяси иштирокчиси ҳамдир.
💎Ундаги билим ва тажриба, кўрсатган хизматлари юксак баҳоланган. Дилором Тошмуҳамедова 2006-йил «Дўстлик», 2012-йил «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан тақдирланган.