МАРҲАМАТДА БУТУН БИР МАҲАЛЛАДА ҚУЁН БОҚИЛИБ, ГЎШТИ ВА ТЕРИСИНИ ҚАЙТА ИШЛАБ ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ҲОЛАТИГА КЕЛТИРИЛАДИ

МАРҲАМАТДА БУТУН БИР МАҲАЛЛАДА ҚУЁН БОҚИЛИБ, ГЎШТИ ВА ТЕРИСИНИ ҚАЙТА ИШЛАБ ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ҲОЛАТИГА КЕЛТИРИЛАДИ

www.andijan.uz
www.andijan.uz

Муҳтарам юртбошимиз Андижонда қуёнчиликни ривожлантиришга алоҳида урғу берган эдилар. Шу мақсадда Марҳамат туманининг Миришкор маҳалласи Тандирчи кўчасида янги ташкил этилган “Водий ҳамкор агрофирмаси”  қуёнчиликни ривожлантиришга ихтисослашган МЧЖга тегишли бўлиб, лойиҳа қиймати жами 3 млрд. 500 млн.ни ташкил этади. 1 млрд. сўм маблағ ўз ҳисобидан, 2 млрд. 500 млн. сўм давлат кредити асосида 1,2 гектар жойга лойиҳадаги бино бунёд этилади. Ушбу лойиҳа наслдор қуёнлардан қуёнчиликни янада ривожлантириш ҳамда 100 га яқин ишчи ўрнини яратиш, хорижга қуён мўйнасини яъни табиий тери маҳсулотларини етказиб бериш, маҳаллий тадбиркорлар томонидан терини қайта ишлаб, бош кийим маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда аҳолини тансиқ қуён гўшти билан таъминлаш мақсадида ташкил қилинмоқда.

www.andijan.uz


2016 йилда Италия давлатидан 114 бош наслдор, зотдор қуёнлар кўпайтириш учун олиб келиниб, агрофирма ташкил этилган. 4 йил давомида қуёнларни парваришлаб, улардан наслдор қуёнлар сони кўпайтирилмоқда.  

2019 йилга келиб наслдор қуёнлар сони 3.500 тага етиб, улардан 22.000 бош қуёнлар кўпайтирилиб, аҳолига шартнома асосида қуёнчиликни ривожлантириш мақсадида тарқатилди. 

2020 йилда яна 25.000 бош қуён сотиш режалаштирилган.


Андижон вилоят ҳокимлиги 

Матбуот хизмати

Report Page