МАНЗИЛИ АНИҚМИ?

МАНЗИЛИ АНИҚМИ?

Abdurahman El Ahmadi


Исо Масиҳнинг тоғдаги ваъзи Муқаддас Китобдаги энг чиройли жойлардан бири десак, муболаға бўлмайди. Эгамиз Исроил ҳалқига берилган Қонуннинг асл моҳиятини кўрсатадиган бошқа жойни топиш қийин бўлса керак.

Исо Масиҳ Ўзининг Ердаги хизматини бошланган пайтида Исроил ҳалқи қарийб тўрт юз йил пайғамбарлар овозларини эшитмаган эди, бу пайт “Худонинг сукунат пайти” эди. Шунинг учун халқ орасида Қонун устозлари ва тафсирчилари катта обрўга сазовор бўлган эдилар. Муаммо шундайки, “ваҳий бўлмаса, эл-юрт йўлдан озади” ва Худо йўлбошчилик қилмаса, Қонунни талқин қилиш ҳеч ким қўлидан келмайди. Худо раҳнамолигисиз Қонун ҳамиша атиги таъқиқлар ва чекловлар тизими бўлиб қолади. Шунинг учун кўпгина масиҳийларга бугун Худонинг Қонуни – бу эскирган ҳарфдан бошқа нарса эмас. Шу фикр ҳаворийлардан кейин даврида пайдо бўлган эди, қачонки Черковда сохта таълимотлар ва сохта устозлар пайдо бўла бошлашди, ва афсуски уларнинг таъсири Масиҳийлар жамоатида анча кучли эди. Уларнинг таъсиридан кейин Черков Худонинг Қонунни яҳудийлар даврининг эскирган тушунчаси сифатида қабул қила бошлади, ва охир-оқибат вазият шундай тус олдики, ҳаттоки баъзи бир Муқаддас Китобининг оятлари Ғарбда ташкил этилган Рим Католик Черкови фойдасига ўзгарган эдилар. 

Аммо, Исо Масиҳ Ўзининг тоғдаги ваъзида аксинча Қонуннинг муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтган эди. Лекин, Исонинг сўзларини эшитаётганингизда, У уларни айтишда манзил билан адашгандай ҳиссиёти пайдо бўляпти. Бизлар англашимиз керакки, Уни асосан яҳудий жамиятининг энг жирканадиган ва нафратадиган одамлар эшитган эди. Аҳлоқи бузуклар, солиқчилар, гуноҳкорлар. Дарвоқе, “гуноҳкор” сўзи ўша пайтда нафақат мунтазам равишда гуноҳ қиладиган одамларга нисбатан ишлатилган, балки кўпинча умуман фарзийлар қаторига кирмаган оддий одамларга ҳам. Буни, мисол учун, фарзийлар ўртасида ўтган баҳслашувида кўришимиз мумкин “Тавротни билмаган ўша қаланғи-қасанғилар эса шундоқ ҳам лаънат остида қолган” (Юҳ. 7:49). Шундай қилиб, “гуноҳкорлар” сўзи кўпинча фарзийлар таълимотига биноан яшамаган барча одамлар нисбатида қўлланилган эди.

Аммо, Исо Масиҳ айнан шу одамларга мурожаат қиляпти. Бошида, у “бахтнинг амрлари” ҳақида айтмоқда, ва шу билан руҳонийлар халқни “лаънатланганлар” деб ҳисоблаётган бир пайтда, лекин Раббимиз уларни “бахтли одамлар” деб ҳисоблаяпти, чунки уларга нисбатан бўлган муносабат асоссиз эди, ва “гуноҳкорлар” деб ҳисоблайдиган одамлардан аслида ҳеч ким Худо томонидан лаънатланмаган, аксинча, шу одамлар бахтлидир. Шундай бўлсада, Исо Масиҳ уларни анча юқори бўлган андозаларга уқтиряпти, ва ҳаттоки фарзийлар қўлланилган тақводорликдан юқори бўлган тақводорликка ундаяпти.

Мат 5:13-16: "Сизлар ернинг тузисизлар. Лекин туз ўз таъмини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиб бўлади? Бундай туз бошқа ҳеч нарсага ярамайди, уни оёқ остига ташлаб юборишади. Сизлар дунёнинг нурисизлар. Тепаликка қурилган шаҳарни кўздан пинҳон тутиб бўлмайди. Ҳеч ким чироқни ёқиб, устини идиш билан ёпиб қўймайди. Аксинча, уни чироқпояга қўйишади, шунда чироқ уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик беради. Сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, токи улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар."

Исо Масиҳ деярли ҳеч қачон “биз” олмошини ишлатилмаган. У кўпинча “сиз” атамасини ишлатилган эди. У бизларга нимани айтмоқчи? “Сиз ернинг тузисиз”, “Сиз дунёнинг нурисиз”. У буни сўзсиз ва муросасиз тарзда айтмоқда. Мен яна сизларга такрорлайман, У айтган сўзлар манзили ўзларини солиҳ деб биладиган фарзийлар эмас, ва У билан бирга бўлган шогирдлар ҳам эмас, балки Уни эшитишга йиғилган барча одамларга айтяпти. У “сизлар ернинг тузи бўлишингиз мумкин”, ёки “сизлар дунёнинг нури бўлиш учун қурбингиз етади” деб айтмаяпти. Бошқа сўзлар билан айтганда, Исонинг сўзларини эшитадиган ҳар бир одам “ернинг тузи” ва “дунёнинг нури” қаторига киритилади. Ва агар Исони эшитувчилар қаторида сен ҳам бўлсанг, демак шу сўзлар айнан сенга ҳам мўлжалланган. Сен – ернинг тузисан. Сен – дунёнинг нурисан.

Шундай тарзда айтиладиган сўзлар сал даҳшатлироқ эшитилмоқда. Бизлар, кўпинча, “ернинг тузи” ва “дунёнинг нури” бизлардан тақводорроқ бўлган одамларни деб ҳисоблаймиз. Етакчилар, чўпонлар, епископлар – шу сўзлар кўпроқ уларга тегишли, шундай эмасми? Менга қолса... Мен соддагина одамман, бошқалардан устун жойим йўғ-у. Менда мисли кўрилмаган маънавияти, менга дадиллик билан “мен ернинг тузиман”, “мен дунёнинг нуриман” асос йўқда. 

Лекин Исо Масиҳ кимга шу сўзларни айтаётганлиги яхши билади. Ва У бизлар аслида ким эканлиги ҳам бизлардан яхшироқ билади. Ва бизлар ўзларимизни қандай қабул қилаётганимиз ҳам У хабардор. Лекин Исонинг ҳеч бир сўзи беҳуда айтилмаган. Бугун У айнан бизларни “ернинг тузи” ва “дунёнинг нури” деб ҳисоблаяпти.

Бу албатта анча юқори бўлган андозалар. Туз бу шундай нарсаки, у ҳар қандай шўрмас бўлган таомида эритилиб, шу таомга маззасини ва таъмини беради. Таом қандай чиройли кўринишга эга бўлмаса, лекин тузсиз шу таом ёқимсиз таъмига эга бўлади. Туз бошидаёқ ўзида шу кучга эга яъни таомнинг таъмини ўзгартиришга. Унга “тузлигини” ҳеч ким қўймаган. Исо Масиҳ бошидаёқ бизларга таъсир ўтказиш ва атрофдаги вазиятни ўзгартириш қобилиятини берилган эди. 

“Сиз дунё нурисиз” деб айтганида Исо Масиҳ нурнинг иккита ҳислатини назарда тутмоқда. Нурни хилватда яширмаяпти. Нурни манбаси ҳамиша энг баланд жойида турмоқда, ва ўша ердан атрофдаги ҳамма нарсани ёритиб бормоқда, ҳаттоки кўзга кўринмайдиган жойларни ҳам. Қоронғилик қанчалик кучли бўлмаса, лекин ҳаттоки энг хира нури шу қоронғиликни енгишга қодир. Биздан бошқа нур бу дунёда йўқ. 

Демак, азизлар, бизнинг онгимизга шу фикрни сингдириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилишимиз керак. Биз ернинг тузимиз. Биз дунё нуримиз. Биз атрофдаги муҳитни ўзгартириш учун, ва яқинларимизга нур бўлиш учун имкониятларга эгамиз. Албатта, бу ерда савол туғилади: бизлар ҳақиқатдан ҳам дунё учун нур бўляпмиз ва яқинларимиз учун яхши таъсир ўтказяпмиз? Лекин мен бугун фарзийларга хос бўлган ишонмасликни эълон қилиш ниятим йўқ. Исо Масиҳ Унинг атрофида йиғилганлар ҳақида ернинг тузисиз ва дунёнинг нурисиз деб айтганида, улар аслида ҳеч қандай каромат кўрсатмаган эдилар. Исо Масиҳ Ўз фарзандларига ишоняпти. У сенга ишоняпти. У сенга берган потенциалнинг ернинг тузи ва дунёнинг нури бўлиш учун етарли эканлиги сени ишонтирмоқчи. Бир пайтлар у Гидўнга шундай деган эди: “Қани бўл! Бор қудратингни ишга сол. Мен сени юборяпман”. Сенга маънавиятинг етарлими, йўқми, бу муҳим эмас. Муҳими, сенга атрофдаги муҳитни ўзгартириш учун куч-қудратинг бор. Қоронғиликнин енгишга ва кўзга кўринмайдиган жойларни кўрсатишга қодир бўлган, ва Эгамиз томонидан берилган потенциалинг бор. Сен ернинг тузисан! Сен дунёнинг нурисан! Қани бўл, шу берган қудратинг билан бор, Эгамиз сени юборяпти ва сен орқали У дунёни Ўзи ҳоҳлаганича ўзгартириб олади.


Report Page