МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ


2023 йил 15 июль куни соат 06:45 ларда, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р-35 “Жиззах-Пахтакор-Гагарин” автомобиль йўлининг 18 км.да, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Кобалт” русумли транспорт воситасининг йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашиб ЙТҲ содир қилган.

Натижада: “Ласетти” ва “Кобалт” русумли автоулов ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, ушбу транспорт воситаларида бўлган 3 нафар йўловчилар оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page