МАЪЛУМОТ
2023 йил 13 июль куни соат 13:00 ларда, Зомин тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига молик 4Р34 “Жиззах-Зомин-Савот-Янгиобод” автомобиль йўлининг 17-км.да, 1956 йилда туғилган ҳайдовчи “Кобалт” русумли, 25R603GА давлат рақам белгили автомашинани бошқариб бораётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, пиёдалар йўлкасида турган, 1991 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир қилган.
Натижада: пиёда тан жарохати олиб “Чап курак бўйинчаси ёпиқ синиб силжиши” ташхиси билан Зомин ТМКга ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати