МАЛАКА ОШИРИШ – ТАРАҚҚИЁТ ДЕМАКДИР

МАЛАКА ОШИРИШ – ТАРАҚҚИЁТ ДЕМАКДИР

milliygvardiya.uz

Барча соҳаларда ходимларнинг ўз устида ишлаши, малакасини мунтазам ошириб бориши бугунги кун давр талабидир. Фан техника ривожланган сари, эгалланган билмларни мустаҳкамлаш зарурати туғилмоқда. 

Миллий гвардия тизимида ҳарбий химатчи ва ходимларнинг малака ошириб боришлари учун доимий тарзда махсус курслар ташкил қилиб келинмоқда.

milliygvardiya.uz

Шу каби курслардан бири пойтахтимиздаги Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Миллий гвардиянинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар йўналишида хизмат олиб бораётган офицерлари учун ташкиллаштирилди. Ушбу курслар давомида бугунда минтақалардаги вазият, ёшларни ёт ғоялардан асрашнинг замонавий услублари ўзлаштирилди. Албатта, эгалланган билмлар ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларида соғлом муҳитни шакллантиришда, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтиришда хизмат қилади.

milliygvardiya.uz

Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ҳам Миллий гвардия бўлинмаларида психолог лавозимларида фаолият юритиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун 10 кунлик ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.

milliygvardiya.uz

Ушбу ўқув курсларини ташкил этишнинг асосий мақсади ва вазифаси ҳозирги кунда ижтимоий соҳа ходимлари ва психолог мутахассисларнинг фаолиятининг интеграциялашув жараёнида мавжуд муаммоларни очиб беришдан иборат. Дарслар давомида малакали профессор-ўқитувчилар томонидан психологларга хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммоли вазиятларда қандай йўл тутиш каби тавсиялар берилди. 

milliygvardiya.uz

Жойларда ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш, ёшлар тарбиясининг таъсирчан механизмларини жорий этиш ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий камол топишида муҳим омил бўлмоқда. Шунга мувофиқ, кейинги йилларда профилактика инспекторлари, Миллий гвардия мутахассислари ва жамоатчилик вакилларининг маҳаллаларда аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш тизими йўлга қўйилди. Маърузалар давомида тингловчилар айнан ушбу жиҳатларни хизмат вақтида тўғри қўллаш услубиятини ўрганишди.

milliygvardiya.uz

Малака ошириш курслари якунида аъло баҳоларга тамомлаган ҳарбий хизматчи ва ходимларга Миллий гвардия қўмондонлиги ва олий таълим муассасалари вакиллари томонидан сертификатлар топширилди.

milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz




Report Page