МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАЛАБ ВА ҚОИДАЛАРИ ТАРҒИБОТИ АМАЛДА

МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАЛАБ ВА ҚОИДАЛАРИ ТАРҒИБОТИ АМАЛДА


«Ҳудудгаз Андижон» МЧЖ томонидан вилоятдаги 362 мингдан зиёд аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Аҳоли орасида маиший газ баллонларидан исрофгарчиликка йўл қўймасдан мақсадли фойдаланиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш кўникмасини ошириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда, Андижон шаҳрида 37 мингдан зиёд суюлтирилган газ таъминотидаги хонадонлар мавжуд бўлиб, 79 мингга яқин оила истиқомат қилмоқда. Аҳолининг маиший газ билан таъминланганлик даражаси ижара баллонлари ҳисобига 132 фоизни ташкил этмоқда. 49 мингта ижара ҳамда 16 мингдан ортиқ шахсий маиший газ баллонлари мавжуд бўлган Андижон шаҳри истеъмолчиларига 1 декабрь ҳолатига кўра, режа 3,9 минг тонна бўлган ҳолда, ҳозиргача 5,4 минг тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилди.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ишлаб чиқилган «Маиший газ баллонидан фойдаланишдаги талаб ва қоидалар»ни истеъмолчиларга етказишда жамиятнинг «Андижоншаҳаргаз» филиали томонидан даставвал истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб берувчи чилангар ва ҳайдовчи-диспетчерлар орасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳар бир масъул ходимга суюлтирилган газни  белгиланган маҳалла ва кўчага тарқатишдан аввал, аҳолига маиший газ баллонидан самарали фойдаланиш бўйича тушунтириш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳақида огоҳлантиришларни бериб бориш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, ҳар бир маиший газ баллонига «Маиший газ баллонидан фойдаланишдаги талаб ва қоидалар» махсус ёрлиқларини ёпиштирган ҳолда тарқатиш йўлга қўйилмоқда.

Маиший газ баллонидан фойдаланишдаги энг оддий талаб ва қоидаларгага кўра;

·       газ баллонларни иситиш печлари ва газ плиталаридан камида 2 метр узоқликда сақлаш;

·       ёш болалар ҳамда бегоналарни газ балонидан фойдаланишларига йўл қўймаслик;

·       газ баллонларини очиқ олов олдига қўймаслик ҳамда ерда юмалатиб олиб бориш, енгил машиналарда ташиш қатъиян таъқиқланган.

Шунингдек, ижара баллонларни бошқа шахсларга вақтинча фойдаланишга бериш ёки сотиш мумкин эмас. Хонадонлардаги газ анжомларни газ хўжалиги чилангари орқали йилда бир марта техник кўрикдан ўтказиш энг асосий талаблардан бири. Газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганда, баллон жўмрагини беркитиб, зудлик билан 104 рақамига қўнғироқ қилиш ҳақидаги огоҳлантириш ҳам мазкур қоидалардан ўрин олган.


«Ҳудудгаз Андижон» МЧЖ матбуот хизмати


Report Page