“МАДАНИЯТ” ЯНГИ БИНОДА 

“МАДАНИЯТ” ЯНГИ БИНОДА 

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

Бугун “Маданият” маҳалласи фуқаролари учун қувончли кун бўлди. Боиси, янги маҳалла гузарининг фойдаланишга топширилиши нафақат маҳалла идораси ходимлари, балки аҳолини ҳам беҳад қувонтирди. Анча йиллардан буён эски бинода фаолият юритаётган маҳалла идорасининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари ҳам ҳаминқадар эди. 

Тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Файзиева, шаҳар Прокурори Х.Бўриев, шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Э.Султонов, шаҳар ДСИ раҳбари Х.Пирназаров ҳамда Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати Р.Дастиров иштирок этди. 

Замон талаблари асосида қурилган бинода барча шарт-шароитлар мавжуд. Иш хоналарида янги компьютер жиҳозлари, мебеллар ўрнатилган. Маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши учун ҳам жой ҳозирланган. Китобхонлар эса энди маҳалла кутубхонасидан фойдаланишлари мумкин. 

Очилиш маросимидан сўнг, мутасаддилар бинодаги шароитлар билан танишиб, маҳалла идорасининг келгуси фаолиятига омад тиладилар.


Report Page