МАДАНИЯТ ХАБАРЛАРИ

МАДАНИЯТ ХАБАРЛАРИ

@Muborak_Uz

"ЯГОНАСАН, МУҚАДДАССАН ВАТАН"


Мустақил ватанимиз Президенти муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев: "Адабиёт, санъат ва маданият яшнаса, миллат ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди" деб муболағасиз ўз сўзларида тўғри таъкидлаганлар ва бир қатор маданият ва санъатни ривожи учун 2017-йил 31-майда ПҚ 3022 "Маданият ва санъатни ривожлантириш" ва 2018-йил 28-ноябрда "Миллий маданиятни янада ривожлантириш" тўғрисидаги ПҚ 4038 қарорлари бунга яққол мисол бўлади.

Ушбу қарорлардан кейин республикамиз бўйлаб маданият ва санъат соҳасида маданият бўйича бир қатор ўзгаришлар бўлиб, самарали ишлар тубдан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 7-апрелдаги ПҚ 1091-сонли қарори "Ягонасан, муқаддас ватан" Республика кўрик-танлови Муборак туман босқичи яқиндагина шаҳримизда ўтказилган эди.

2019-йил 17-июл куни Қарши Маданият марказида "Ягонасан, муқаддас ватан" кўрик-танлови вилоят босқичи ўтказилди. Муборак туман босқичи ғолиблари ушбу кўрик-танловда қатнашдилар.

Муборак Марказий маданият маркази тўгараги қатнашчиси Саитмуродов Абдуллох Сардоба Маданият маркази тўгаракчилари ҳамда Қуттиев Жамолиддин иштирок этиб, вилоят маданият бошқармасининг эсталик совғалари ва фахрий ёрлиғини қўлга киритишди.

Муборак туманида шаҳар марказида собиқ "Наврўз" кинотеатри клуб биноси Муборак туман Маданият бўлими балансига берилди ва давлат дастурига киритилган эди. Хозир ушбу бинода қайта реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.


Муборакда энди энг замонавий Маданият маркази бўлади, Муборак Марказий маданият маркази фаолиятини реконструкция ишларидан кейин ушбу масканда олиб боради.

"Ягонасан, муқаддас ватан" кўрик-танлови иштирокчилари қатнашчилари вилоят ва туманимизнинг мустақиллик ва бошқа байрам тадбирларида ўз қўшиқлари билан иштирок этишади.

Шерали Холлиев

Муборак Маданият маркази бадиий раҳбари.

@Muborak_Uz учун махсус

Report Page