МАҲАЛЛИЙ ШИФОКОРЛАРИМИЗ ЗАМОНАВИЙ УСКУНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ, МУРАККАБ АМАЛИЁТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШМОҚДА

МАҲАЛЛИЙ ШИФОКОРЛАРИМИЗ ЗАМОНАВИЙ УСКУНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ, МУРАККАБ АМАЛИЁТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШМОҚДА

ССВ

Илгари хабар берганимиздек, яқинда Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонасига келтирилган замонавий факоэмульсификатор, ОСТ ускуналари қаторига яна бир тиббий аппарат – яшил лазер ускунаси ҳам қўшилган эди. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Дилшод Абдиназаров шифохонада икки кун давомида мазкур ускуналарда тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётларини ташкил этди.

Шифохона врачлари ва ҳамширалари учун “маҳорат дарслари” тарзида кечган мазкур тадбирлар давомида факоэмульсификатор орқали 36 нафар беморда тиббий кўрик, 11 нафарида эса мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Яшил лазер ускунасида эса 20 нафар беморда тиббий кўрик, 7 нафарида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда бажарилди. Жарроҳлик амалиётларининг 5 таси кам таъминланганлар учун маҳаллий бюджет ҳисобидан бепул тарзда амалга оширилди. Энг муҳими, яшил лазер ускунаси орқали ўтказилаётган операциялар ҳеч қандай оғриқсиз ва қон кетишсиз кечмоқда.

– Янги ускуналарда ишлаш борасида бир неча бор ўтказилган “мастер-класс”лар жуда катта самара бермоқда, – дейди шифохона бош шифокори Баҳриддин Эшдавлатов. – Энди муассасамиз шифокорлари ўзлари мустақил тарзда замонавий тиббий ускуналарда мазкур мураккаб операцияларни ташкил этиш маҳоратига эга бўлишди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

ахборот хизмати.


Report Page