МАҲАЛЛАЛАР МУАММОЛАРДАН ҲОЛИ ҲУДУД БЎЛИШИ КЕРАК

МАҲАЛЛАЛАР МУАММОЛАРДАН ҲОЛИ ҲУДУД БЎЛИШИ КЕРАК

Jamshid NOSIROV

Маълумки, яқинда шаҳримизга ташриф буюрган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов шаҳардаги қурилиш, ободончилик ишлари, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини ўрганиш  билан бирга маҳалла раислари билан ҳам учрашиб мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берган эди.

Неча кундирки, бу борада белгиланган вазифаларнинг  бажарилишини таъминлаш, шаҳримиздаги маҳаллаларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида шаҳар ҳокими Г.Алимова томонидан маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Бугун “Кўҳнадам” маҳалласидаги навбатдаги ташриф давомида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирокида   Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, шаҳар Халқ қабулхонаси ҳамда халқ депутатлари шаҳар кенгаши аъзолари томонидан муаммолар ўрганилди.

Бугунги кунда маҳалла тизимидаги ўзгаришлар, шу ўринда соха ходимларига юклатилган вазифалар, маҳаллаларни обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди.

Маҳалла фаоллари, комиссия ишчи гуруҳи  томонидан ташкилий масала кўриб чиқилди. Маҳалла фуқароси Шуҳрат Худойбердиев фаоллар таклифига биноан “Кўҳнадам” МФЙ  раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шу куни "Ўрикзор" МФЙда яшовчи фуқароларнинг ҳам муаммолари ўрганилди ҳамда хонадонларда дезинфекциялаш ишлари амалга оширилди. 


Report Page