МАҚСАД: ЭКСПОРТЧИЛАР МУАММОСИНИ ЎРГАНИШ ВА УЛАРГА АМАЛИЙ КЎМАК БЕРИШ

МАҚСАД: ЭКСПОРТЧИЛАР МУАММОСИНИ ЎРГАНИШ ВА УЛАРГА АМАЛИЙ КЎМАК БЕРИШ


Маълумки, Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмаклашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Уюшма вилоят бўлимига янги раҳбар Сардор Ғаффоров фаолиятини бошлаганига қисқа, яъни икки ойдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, ўндан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди.

Бундан ташқари, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар ҳузурига ташриф буюрилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятнинг экспорт прогнози 105 фоизга бажарилди, ёки 67,8 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Вилоятда ўтган йилнинг январь-май ойларида 63 та корхона томонидан 26 та давлатга 28,3 миллион АҚШ долларлик саноат маҳсулотлар экспорти амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида 157 та корхона томонидан 33 та давлатга 52,2 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.

Ўтган йилга нисбатан маҳсулот турлари 38 тага кўпайиб, ўсиш суръати эса 37,4 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотларидан синтетик толалар, алоқа воситалари ва қўл телефонлари, керамик идишлар, болалар ўйинчоқлари, қишлоқ хўжалиги махсулотларидан тарвуз ва салат барглари каби янги турдаги маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилиб, экспорт географияси Европа мамлакатларидан Германия, Италия ва Чехия, Осиё мамлакатларидан Япония, Исроил ва Филиппин каби давлатлари билан кенгайди.

Жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси Навоий вилояти ҳудудий бўлими томонидан экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташкил этилган учрашувда “Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси Навоий вилояти ҳудудий бўлими томонидан экспортёр корхоналарга кўрсатиладиган хизмат турлари”, “Навоий вилояти Экспортчилар уюшмаси ҳузурида “ягона дарча” тамойили орқали хизматларни таклиф этиш”, “Навоий вилояти экспортёр корхоналарининг экспортни амалга ошириш жараёнларида вужудга келаётган муаммоларни ўрганиш” масалаларида сўз борди.

Учрашувни Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси Навоий вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Сардор Ғаффоров кириш сўзи билан очди ва Уюшма томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маъруза қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Бобур Расулов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкаси хузуридаги ўсимликлар каратини давлат инспексияси Навоий вилояти бошқарма бошлиғи ўринбосари Анвар Қосимов, Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси ҳудудий бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича раис ўринбосари Дилшод Менглиевларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалари тингланди.

Шунингдек, “Tavois Agromir Eksport” МЧЖ директори, “Xatirchi Tomorqa Export” МЧЖ таъсисчилари ва Эрон Ислом Республикаси вакиллари Ghorbanian Izad Habibollah Shirali, Pour Seyediyan Parviz Babaларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда Уюшма билан ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари тафсилотлари ўртоқлашилди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кўмаклашиш, бу орқали вилоят экспорт салоҳиятини оширишга ҳисса қўшишга қаратилди.

Навоий вилояти Экспортчилар

уюшмаси Ахборот хизмати.














Report Page