МАҒЛУБЛАР ҲОЛАТИ ЁКИ ЯНГИ ЙИЛНИ НИМАДАН БОШЛАЙЛИК.

МАҒЛУБЛАР ҲОЛАТИ ЁКИ ЯНГИ ЙИЛНИ НИМАДАН БОШЛАЙЛИК.

Abdurahman El Ahmadi


“Наима эса келинларга: - Қайтинглар, жон қизларим! – деди. – Мен билан кетганинингиздан нима фойда?” (Рут. 1:11)

Рут китобида ёзилган ҳикоя қандайдир телесериалнинг сюжетига ўхшайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бир оила очликдан ўз юртидан бегона юртига қочди, ва ўзга юртида яхшироқ ҳаёт кечириш учун кўчиб ўтади. Мақсадига етгач эса, уларнинг ҳаётига бошқа бир фалокатлар келди – шу оиланинг боқувчилар бирин-кетин ўз ҳаёти билан видолашдилар. Эслатиб ўтаман, шу воқеалар қадим замонларда рўй беришди, ва ўша пайтларда оила ўз боқувчидан айрилгач, ҳеч қандай нафақа ва пенсия йўқ эди. Шунинг учун, агар аёл ўз эридан айрилса, унинг ҳолатига ачиниш мумкин эди.

Шундай қилиб, Наиманинг уйида у билан бирга беваларнинг сони учтасига етди. Ва энди Наима ўзининг қадрдон юртига қайтишга қарор қилди, лекин шу билан бирга ўз келинларга рухсат бермоқчи эди. Лекин Ўрпа ҳам, Рут ҳам ўз қайнонани шу қадар севишди-ки, уни ўз ҳолига ташлаб қўймоқчи эмас эдилар. Шу ҳикояни ўқиган айрим қайноналар кўзида ёшлар пайдо бўлиши ҳеч гап эмас, келинларнинг шундай севгисини ва садоқатга ҳар бир қайнонаси орзу қилса керак.

Аммо, шунга қарамасдан, Наима ўз ҳолатини яхши тушунади – у кексайган, лекин келинлар ҳали ёш, ва уларнинг эрлари билан содир бўлган фожеаларда уларнинг айби йўқ. Улар ўз эрлар учун анча яхши хотинлар эди тахмин қилсам, адашмасак керак. Лекин, энди уларнинг олдида танлаш ҳуқуқи турибди, ва келинг, ўша пайтда уларнинг ҳар бирининг қабул қилинган қарор қай даражада фойдалироқ туюлганлиги ҳақида бир ўйлаб кўрайлик.

Ўрпа ўз юртида қолишга қарорни қабул қилгач нимани ютди, ва нимани йўқотди? У ўзи мўаблик бўлиб, ўз юртида яшади, ёмон обрўга эга эмас эди, ва ўз юртини ташлаб кетиш учун жиддий сабаблар ҳам йўқ эди. Агар, у ўз ихтиёри билан Наимадан кетса ҳам, унинг бу ҳаракати ҳам ҳеч ким ёмон ҳаракат қила олмади. Ўрпанинг кейинги тақдири бизлага номаълум, лекин ўйлашимча, унинг кейинги ҳаёти ҳам у қадар ёмон кечмади.

Рут ҳақида ўша пайтда нимани айтса бўларди? У тўғри қарорни қабул қилди деб айтса бўлардими ўша пайтда? Қачонки шу воқеани бошидан охиригача билсак, унинг қарорни ютуқли бўлди айтамиз. Лекин, у қарорни қабул қилинган чоғида бу анча ғалати туюлган эди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, Рут ўзи учун бегона мамлакатга боради, у ўзи ғайрияҳудий, уларни эса исроилликлар унчалик хуш кўришмади. Байтлаҳм шаҳри ўзи кичкина шаҳарчаси бўлиб, ва унинг эркаклари қандайдир мўаблик қизига ўйланиш орзу қилмоқда деб бўлмасди. Бунинг устига, уларнинг Байтлаҳм шаҳридаги ҳаёти қандай кечади тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Чунки уларнинг ижтимоий ҳолати энди қамбағаллик чегарасидан ҳам пастроқ эди, чунки улар ўзларнинг ризқ-рўзи учун пулни ишлаб топа олмас эдилар (ўша вақтларда оилани боқиш фақат эркакларнинг вазифаси эди, аёллар ҳеч қаерда ишламаган). Ва энди савол туғилади: наҳотки Рут ёш ва айни кучга тўлган пайтида шундай тушунарсиз ҳаёт керак бўлса?

Аммо, Рут қабул қилинган қарор нафақат бизларнинг мақтовларга, балки эътиборимизга ҳам лойиқ. Аслида, айнан шу қарор ҳақида мулоҳазаларимни юритмоқдаман:

“Сиздан ажралишга, қайтиб кетишга мени мажбур қилманг, - деди Рут. – Сиз қаерга борсангиз, мен ҳам ўша ерга бораман, сиз қаерда бўлсангиз, мен ҳам ўша ерда бўламан. Сизнинг халқингиз ўзимнинг халқим, Худойингизни ўзимнинг Худойим дейман. Сиз қаерда оламдан ўтсангиз, мен ҳам ўша ерда жон бериб, дафн қилинаман. Эгам мени не куйга солса солсин, ундан баттароғини ҳам қилсин. Мени сиздан фақат ўлим ажрата олади." (Рут. 1:16,17)

Шундай қилиб, Рут ўз ҳаётини ўз қайнонасига бағишлади. Рутнинг ҳаёти охирида бохайр кечади деб, ҳеч ким кафолат бера олмаган эди. Шунинг учун Рут ўз ҳаёти охиригача бева бўлиб қолиши ҳеч гап эди. Лекин унинг қарори пухта ўйланган эди. Ўйламанки, унда “ким билади, балки Байтлаҳм шаҳрида мен Наиманинг бой қариндошига турмушга чиқаман, ва бўлажак Довуд шоҳинининг момоси бўламан” деган ҳаёллар умуман йўқ эди.

Шундай бағишловни одамлар ҳеч қачон муносиб равишда баҳоламаса керак. Лекин Эгамизнинг кўзларида Рут ўзини қаҳрамонлича тутди. Ва кейин Ҳудовандимиз Рутнинг шу ҳаракати учун, унинг содиқлиги учун Рутни муносиб тарзда мукофотланди ва унинг исмини Муқаддас Китобининг варақларда бошқа улуғ ота-боболар ва момолар қаторига зарҳал харфлар билан ёзиб қўйилган эди.

Бугунги кунда Ҳудога содиқ бўлиш деган қарорни унчалик қадрламаяптилар. Бу қарор ҳамиша ғалати бўлиб туради. Айниқса ёш ва айни кучга тўлган пайтида ва ҳаммаси олдинда ҳаёли бўлган бир пайтда қачонки сиз Ҳудога ўз ҳаётини бағишламоқчи ва Унга содиқ бўлмоқчи деб қарор қабул қилсангиз сизларни кўпчилик тушунмаса керак. Мен муваффақиятлар ҳақида даъватларнинг тарафдори эмасман ва “агар Ҳудонинг ортидан борсанг, ҳаётинга фақатгина муваффақият, улуғлик, бойлик келади” деган фикрларни ҳеч қачон айтмайман.

Лекин бир нарсани аниқ биламанки, агар сиз ҳаётингизнинг яна бир йилни Ҳудога бағишлайман деб қарор қилсангиз, ва ҳар йилни шу нарсани такрорласангиз, Эгамиз албатта сизларни баракалайди. Лекин Ҳудодан фақатгина бирор мукофот олиш пайида юриш ҳам нотўғри. Такрорлайман, Рут ўз ҳаётида бирор улуғ нарса бўлади деб кутмаган эди, лекин шунга қарамасдан, унинг қарори қатъий эди. Эҳтимол, сизларнинг қарорлар сизларни чўнтакларингизни тўлдирмайди, лекин агар бу ҳаётимизни бахтлироқ, оиламизни соғломроқ и дилларимизга оламни ва қувончни олиб келтирса, бундан ортиғи керакми?

Бугун мен сизларни Ҳудога ўз ҳаётни бағишлашга чорлайман. Қачонки одамлар Эгамизга чин юракдан содиқ бўлса, У уларнинг умидларни пучга чиқармайди. У сизларни ҳам ранжитмайди. Сизларнинг юракларингиз Ҳудога қанчалик содиқ бўлса, Унинг сизларни рағбанлантириш истаги ҳам шунчалик кучлироқ бўлади. Эгамиз сизларни баракаласин!


Report Page