М У Р О Ж А А Т

М У Р О Ж А А Т


Чирчиқ шаҳрида жорий йилнинг I ярим йиллиги натижалари ҳамда II ярим йилликдаги устувор вазифалар ва эришиладиган натижалар юзасидан шаҳар ҳокими М.Абдураҳимов ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Б.Давировнинг халққа

М У Р О Ж А А Т И

Азиз Чирчиқликлар, шаҳримизаҳолиси!

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар Чирчиқ шаҳрининг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегияларини ўзида мужассам этади.

Хусусан, Давлатимиз раҳбари ҳудудни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш ҳамда бошқа бир қатор муҳим соҳаларда устувор вазифа сифатида белгилаб бердилар.

Ўтган йилларда “ишсизликдан холи ҳудуд”, “маҳалла еттилиги”, ҳудудларда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича “Сайхунобод тажрибаси”, “Уйчи тажрибаси” каби замон талабларидан келиб чиққан илғор ғоялар Президентимиз томонидан қўллаб-қувватлангани, бутун мамлакатга ёйилгани, улар асносида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани барчамизга сир эмас.

Шу нуқтаи-назардан, ҳурматли Президентимиз белгилаб берган соҳалар бўйича маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш асосида аҳоли даромадларини ошириш, аҳоли бандлигин таъминлаш ва иш ўрни яратиш асосий вазифамиздир.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллаларда 475 микролойиҳалар амалга оширилди. “Оилавий тадбиркорлик”, “Бизнесга биринчи қадам” ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришнинг молиявий инструментларини қўллаш орқали 825 та тадбиркорлик субъектларига 17,1 млрд.сўм имтиёзли кредит ажратилди. 10277 нафар аҳоли томорқаларига даромадли экинлар экилди. 

 Чирчиқ шаҳрида янги иш ўринларини яратиш бўйича жорий йил 1-ярим йиллигиучун белгиланган режа 11465 та бўлиб, амалда 12492 та иш ўринлари яратилдиёки режага нисбатан 109,0 % га бажарилган.

Шундан:

     Инвестиция ҳисобига январ-июнь ойлари режа 487 та бўлиб, амалда 1586 та иш ўринлари яратилди ёки режага нисбатан 325.7 % га бажарилган. 

     Хизмат кўрсатиш ҳисобига январ-июнь ойлари режа 10813 та бўлиб, амалда 10089 та иш ўринлари яратилди ёки режага нисбатан 93.3 % га бажарилган. 

     Қишлоқ хўжалик соҳасида январ-июнь ойлари режа 0 та бўлиб, амалда 329 та иш ўринлари яратилди. 

      Қурилиш-транспорт, коммунал ва уй-жой қурилиши ҳисобига январь-июнь ойлари режа 165 та бўлиб, амалда 

488 та иш ўринлари яратилди ёки режага нисбатан 295.8 % га бажарилган.

Шу билан бирга, шаҳримизда йил якунига қадар мавжуд имкониятларни ишга солиш ва янги ёндашувларни қўллаш асосида тадбиркорликнингривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш, аҳолининг кенг қатламларини кичик ва ўрта бизнесга жалб қилиш, банклар томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар кўламини янада кенгайтириш, шу асосда ишсизликни камайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш лозим. 

Шу мақсадда жорий йилнинг 2 ярим йилликда қуйидаги ишлар амалга оширилади: 

I. Тадбиркорлар билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, фаолиятига ҳар тарафлама қўмаклашиш. 

Ушбу мақсадда шаҳар ҳокимлиги,банклар ва “маҳалла еттилиги” томонидан ҳар ҳафтада икки марта маҳаллаларда тадбиркор билан учрашувлар ўтказилади. Учрашувларда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва шикоятларни ўз вақтида ҳал қилиш бўйича назорат тизими ўрнатилади. Йил якунига қадар тадбиркорлик субъектлари билан 12 та учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларни ечишга совуққонлик ва лоқайдлик билан қараган давлат идоралари ва тижорат банклари масъулларига тегишли чоралар кўрилади. 

II. Кичик ва ўрта бизнес учун банклар томонидан кредит ажратиш. 

Кичик ва ўрта субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун жами 1214 та тадбиркорлик субъектларига 25,6миллиард сўм кредит ажратилади, шундан:

оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича – 375 та тадбиркорлик субъекларига 7,9 миллиард сўм, 

бизнесга бир қадам – 679 та 3,4миллиард сўм,

ПҚ-306 бўйича – 160 та 14,3 миллиард сўмлик кредитлар ажратилади.

III. Аҳолини бизнесга жалб қилиш, маҳаллаларда микролойиҳаларни амалга ошириш йўналиши бўйича:

Ҳар битта маҳаллада мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб камида 10 тамикролойиҳалар, жами шаҳарда 882 та 

29,0 млрд.сўмлик микролойиҳалар амалга оширилади. 

Шунингдек, мавжуд захираларни ва шаҳар драйверларни ишга солиш асосида камида 27 та лойиҳа амалга оширилади, шундан 22 саноатда, 15 та хизмат соҳасида. 

Саноатни ривожлантириш учун шаҳардаги кичик саноат зонасида 9 янги лойиҳалар амалга оширилади. Хорижий ҳамкорлар билан 9 та қиймати 342,8 млрд.сўмлик янги лойиҳалар амалга оширилади. Хусусан:

- "Krassvetmet Tashkent" МЧЖ Нитрат ва прусс кислотасини ишлаб чиқариш учун платина гуруҳидаги металлардан каталитик тизимлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш,

- "Inox-Prof" МЧЖ Омборхона, архив, тижорат стеллажлари ҳамда тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. 

Хизмат соҳасини ривожлантириш бўйича шаҳарда 24/7 тартибида ишлайдиган А.Навоий кўчаси ташкил этилиб, 15 та объект йўл олди инфратузилмаси объекти сифатида тадбиркорларга сотилади.

IV. Аҳоли хонадонларидаги томорқалардан самарали фойдаланиш ишлари бўйича:

Шаҳарда 144 гектар томорқали ер майдонларига экин экилиши кўзда тутилган.

Жами 2200 та аҳоли хонадонларидагитоморқаларда даромадли экинлар экилишига кўмаклашилади. Масаланбулғор қалампири – 3,2 гектар (1,2 млнсўм), помидор – 2,8 гектар (1,5 млн сўм), бодринг – 4,1 гектар (1,5 млнсўм), кўкатлар – 21,4 гектар (1,3 млн.сўм).

Маҳаллаларнинг ихтисослашувига асосан қўзиқорин, паррандачилик (бедана, товуқ), қуёнчилик, қўйчилик соҳаларини ривожлантириш режалаштирилган.

Масалан, Умид МФЙ ҳудудида қўзиқорин етиштириш соҳасини йўлга қўйиш орқали фуқаролар қўшимча даромад манбаига эга бўлади.

V. Аҳоли бандлиги таъминланлаш, янги иш ўринлари яратиш, яширин иш ўринларини легаллаштириш бўйича:

Шаҳарда жорий йилнинг 2-ярим йиллигида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринларини яратиш режаси қуйидаги йўналишлар кесимидаамалга оширилади:

- Доимий иш ўринларини - 4 317 та (жумладан, 557 нафар инвестиция лойиҳалари ҳисобига)

- 16 607 нафар хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобига (жумладан,ўзини-ўзи банд қилиш орқали 7601нафар  ва иш ўринларини легаллаштириш орқали 7 475 нафар)

- Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали 377 та иш ўринлари яратилади,

- 337 нафар (қишлоқ хўжалиги, қурилиш-транспорт, коммунал ва уй-жой қурилиши ҳисобига)

Натижада, ишсизлик даражаси 4,7% га тушади.

VI. Шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурда қўйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олган.

Саноат соҳасида йил якунига қадар Мудофаа Вазирлигининг ҳарбий полигони ҳудудидан Чирчиқ шаҳрига ўтган 200 гектар майдонида саноат зонаси ташкил этилиб, келгуси 2-3 йил ичида у ерда 200 тадан зиёд саноат лойиҳалари жойлаштирилиб, 3,0 мингдан зиёд янги иш жойлари яратилади ва 1,0 млрд. долларимиқдорида инвестициялар ўзлаштирилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида жами 15инвестиция лойиҳалари амалга ошади. Ундан ташқари, шаҳарда тиббиёт, таълим соҳаларини ривожлантириш мақсадида янги тиббиёт муассасалари, саноаторий ва дам олиш масканалари ҳамда янги таълим муассасалари ташкил этилади. Мисол учун Тошкент Тиббиёт Академиясининг ва Қозоғистон Республикасининг М.Авезов номидаги университетининг Чирчиқ филиаллариташкил этилди. 

Ундан ташқари, замонавий экобозор ва савдо мажмуасини ишга тушиши ҳам режалаштирилган. 

Шаҳарнинг транспорт тизимини такомиллаштириш орқали, янги замонавий автобуслар ва микроавтобуслар сотиб олиш, Чирчиқ шаҳар автошоҳбекатини модернизация қилиш, шаҳар ички йўналишларини қайта кўриб чиқиш кабилар кўзда тутилган. 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Report Page