М У Н О С А Б А Т

М У Н О С А Б А Т

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 23 июн куни “ИСУЗУ ва КАМАЗ русумидаги юк машиналари тўқнашиб, иккаласи ҳам ёниб кетган. Тармоқда тарқалган хабарга кўра ҳар икки машина ҳам махсус рейд давомида ЙПХ ходимларидан қочиб, тўқнашиб кетган”- деган мазмунда тарқалган видео лавҳа Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ўрганилди. 

Дастлабки маълумотларга кўра шу куни соат тахминан 15:30 ларда Жарқўрғон тумани “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “ИСУЗИ” русумли автомашинаси билан Қизириқ тумани “ Боғистон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 103 автомобил йўлининг 29 км, Шеробод-Жарқўргон йўналишида ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Шеробод тумани “Гулчинор” маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган “КАМАЗ 53206” русумли юк автомашинасининг ҳаракат йўналишига чиқиб кетиши оқибатида юк автомашинасининг олд қисми билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этади. Натижада юк автомашиналарида ёнғин чиқиб ҳайдовчилари тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Тегишли тартибда ҳар иккала ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсиридан маст бўлганликда гумонланиб тиббий текширувга таклиф этилганида 1985 йилда туғулган “ИСУЗИ” юк автомашинаси ҳайдовчиси норколог кўригини рад этгани, ҳозирда судга оид тиббий ва кимёвий экспертизалари тайинланганини маълум қиламиз. Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси маълум қилинади.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати



Report Page