МҲХС бўйича ўқиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

МҲХС бўйича ўқиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4611-сонли қарорига мувофиқ 2020 — 2025 йиллар давомида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС (бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот”, “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA)” курслари ва бошқалар) бўйича ўқитиш, малакасини ошириш, интерфаол усулларни қўллаган ҳолда ўқитиш, шунингдек, бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтказиш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Бунда, олий таълим муассасаларининг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлари (кейинги ўринларда педагог кадрлар), талабалари

ва битирувчилари (ўқишни тугатгандан сўнг олти ой ичида) ҳамда давлат органларининг ходимларини ўқитиш харажатлари ўқув курсини муваффақиятли якунлаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган ўқув марказлари биргаликда белгиланган ўқитишнинг ягона қиймати бўйича аккредитациядан ўтган ўқув марказларига қоплаб берилади.

Бундан ташқари, дастлабки рўйхатдан ўтиш харажатлари — тўлиқ ҳажмда; имтиҳон топшириш учун биринчи марта рўйхатдан ўтиш харажатлари — рўйхатдан ўтиш суммасининг 50 фоизи миқдорида имтиҳон топширгунга қадар, рўйхатдан ўтиш суммасининг қолган 50 фоизи — имтиҳонни муваффақиятли топширган тақдирда; имтиҳон топшириш учун иккинчи марта рўйхатдан ўтиш харажатлари — рўйхатдан ўтиш суммасининг 50 фоизи миқдорида имтиҳонни муваффақиятли топширган тақдирда олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, талабалари ва битирувчилари (ўқишни тугатгандан сўнг олти ой ичида) ҳамда давлат органлари ходимларининг ҳар бирига алоҳида қоплаб берилади.

МҲХС бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан халқаро аккредитациядан ўтган ўқув марказлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган МҲХС бўйича бепул онлайн-курсларга қатнашувчилар сони 5200 тадан ошди.

МҲХС асослари бўйича бепул онлайн-курсларда қуйидаги ҳавола ifrs.academy ва uztraining.uz орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

МХҲС асослари бўйича ўқув курсида иштирок этаётган тингловчиларнинг иш жойлари бўйича улуши қуйидагича.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page