Мўйноқда ҳашар
Ички ишлар вазирлигиБугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида катта бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Янгидан қурилаётган иморатлар туманга кўрк бағишламоқда. Туман аҳолиси ҳам бир тану бир жон бўлиб, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларида қатнашмоқдалар.
Ушбу эзгу ишларга ҳисса қўшиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 300 нафардан ортиқ ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Шунингдек, ходимлар туман ҳудудида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотганларнинг холидан хабар олиб, улар яшаётган хонадон атрофларида кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси