"МЎЪЖИЗАЛАР ШАҲАРЧАСИ" САЙЛГОҲИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати#тараддуд
Ҳадемай, 2021 йилни ҳам кузатиб, 2022 йилни кутиб оламиз. Шу кунларда шаҳримизда Янги йилни кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилаяпти.
Хусусан, Ангрен шаҳар 41-умумий ўрта таълим мактабининг аҳил жамоасининг ташаббуслари билан Янги йил шодиёналарини нишонлашга мўлжалланган "Magic city school 41" сайлгоҳини ташкил қилдилар.
Мактаб ҳовлисининг кириш қисми ва муассаса биносининг олд қисми чинакамига байрамона тус берилди. Ранг-баранг ва кўзларни қамаштирадиган чироқлар тун ёғдусида янада гўзал манзарани кашф этди. Кўпчиликнинг кўмаги билан бунёд этилган "Мўъжизалар шаҳарчаси"нинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов, депутатлардан Анвар Нурматов, Гулнора Карабаева ҳамда бир қатор мактаблар раҳбарлари ва "Навбаҳор" МФЙ раиси, фахрий устозлар қатнашдилар ва ташкил этилган сайлгоҳ хусусида фикр юритдилар ва самимий тилаклар билдирдилар.
Сайлгоҳ мактаб жамоаси ва ўқувчилари айниқса, яқин атрофдаги уйларда истиқомат қилаётган каттаю кичикка завқ бағишлади.
Чироқлар ва ёритгичларни ўрнатишда ОКМКга қарашли "Ангрен мис қувур заводи" раҳбарияти яқиндан ёрдам берди.
Ушбу масканда сайл қилиш вақти ҳам белгиланди. Сайл 2021 йил
15 декабридан 2022 йилнинг 15 январь кунига қадар соат 17.00 дан 20.00 гача ИИБ ходимлари назорати остида ўтказилади.
Зилола Сирожиддинова