МЎТАЗИЛАЛАР 

МЎТАЗИЛАЛАР 

(@Savollar_kanal 4106-савол)

Ассалому алайкум! Нимага мутазилаларни гапирган гапини гапириш куфр бўлиб, лекин ўзларини кофир дейилмаган? 

ЖАВОБ: 

- Ва алайкум ассалом! Чунки улар нотўғри бўлсада далилга суянишади. Баъзи эътиқодий масалаларда куфрга ҳам ҳукм қилинган. Бу худди умумий олганда шиаларни кофирга ҳукм қилмай баъзи бир Қуръон ўзгартирилган, Жаброил алайҳиссалом ваҳий олиб келишда адашган, Алий розияллоҳу анҳуни пайғамбар дейдиганларини куфрга ҳукм қилишга ўхшайди. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 


Report Page