МЎЙНОҚДАГИ КОНДАН СУТКАСИГА 1 МЛН КУБОМЕТР ГАЗ ҚАЗИБ ОЛИШГА ЭРИШИЛДИ

МЎЙНОҚДАГИ КОНДАН СУТКАСИГА 1 МЛН КУБОМЕТР ГАЗ ҚАЗИБ ОЛИШГА ЭРИШИЛДИ

@minenergy_uz

Бир суткада 1 млн кубометр газ. Айнан мана шу кўрсаткич жорий йилнинг 6 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги «Қуйи Сургил» конида «Ўзбекнефтегаз» АЖ «ERIELL Group» компанияси билан ҳамкорликда қазилган15-сонли қудуқда қайд этилди.

Қудуқ чуқурлиги 3716 метрни ташкил қилади ва у «Қуйи Юра» қатламларига қадар етиб боради. «Қуйи Сургил» конидаги бурғулаш ишлари 2017 – 2021 йилларда углеводород хом-ашёси қазиб олиш ҳажмини ошириш дастури бўйича амалга оширилмоқда. Айни пайтда бу қудуқда синов ва ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда ва ишларнинг якунида суткалик дебит ҳажми янада оширилади.

Объектда фаолият юритувчи мутахассисларнинг таъкидлашларича, бу кўрсаткичларга эришиш жамоавий ҳамжиҳатлик самарасидир. «Биз ўз олдимизга аниқ мақсадлар қўйгандик ва улардан бирига эришилди. Суткасига 1 млн кубометр газ қазиб олиш – катта ютуқ» – дейди улар.


https://www.youtube.com/watch?v=m4-eVE4gv60


Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати билан «ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати ҳамкорликда

Report Page