📖🎓Араб тили ўқитиладиган мактаб 🎓📖Араб тили ва бошқа хорижий тиллар ҳамда аниқ фанларга ихтисослашган хусусий мактаб 2022-2023 ўқув йили учун мактабнинг янги филиалига қабул эълон қилади.

📖🎓Араб тили ўқитиладиган мактаб 🎓📖Араб тили ва бошқа хорижий тиллар ҳамда аниқ фанларга ихтисослашган хусусий мактаб 2022-2023 ўқув йили учун мактабнинг янги филиалига қабул эълон қилади.

Lumos Mind



Маънавият ва таълим халқлар тараққий этишининг калитидир.  

Ш.Мирзиёев

Муваффақият билан фаолият олиб бораётган халқаро мактаб "Lumos mind" аниқ фанларга ва инглиз тилини ҳамда шарқ тилларини, айниқса араб тилини, чуқур ўрганишга ихтисослашган мактабдир (сўзлашув дарслари бу тиллар бўйича хорижий мамлакатлардан келган устозлар томонидан олиб борилади).

Бизнинг мактабимиз ўз фаолиятини 2018 чи йилдан бери муваффақият билан олиб бориб тез тараққий этиб келмоқда. 

Бизнинг фаолиятимиз мезонлари бу:

  •  Боланинг инсонпарварлик руҳида тарбиялашга ва тарбияли инсон бўлишига катта эътибор бериш;
  • Ўқиш даврида ўқувчининг шахсий ва профессионал сифатларини ривожлантириб бориш. 
  • Биринчи синфданоқ болани ўқишга бўлган лаёқатини шакллантириб бориш.
  • Болаларни эрта ёшдаёқ лидерликка интилиш билан бирга атрофдагиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга ўргатиш.
  •   Турли ҳолатларда ҳам ўқув жараёнини юқори савияда ташкил этиш (онлайн, офлайн )
  • Биз боланинг ёши ва шахсий хослигини инобатга олиб, қобилиятли ва шу билан бирга ўзлаштиришда орқада қолаётган болалар билан самарали иш олиб бориш.
  • Ўқувчиларнинг келажакда муваффақиятли шахс бўлиб етишиши учун шахсий ва профессионал салоҳиятини шакллантириш

Асосий дарслардан ташқари ҳар бир бола ўз қизиқишига қараб тўгараклар топа олади.


"Lumos mind" мактабида қуйидаги тўгараклар фаолият олиб бормоқда: кулинария, тикувчилик ва дизайнерлик иши, таэквондо, гимнастика, сузиш, шахмат, футбол ва бошқа спорт тўгараклари, робототехника, программалаштириш ҳамда қизиқишга қараб бошқа машғулотлар. 


Дизайнерлик ва тикувчилик хонаси
Кулинария хонаси
Программалаштириш хонаси

Мактабда ўқувчиларимизни университет ва институтларга киришлари учун жиддий тайёргарлик олиб борилади. 

Болалар ўз танлаган йўналишлари бўйича фанларни чуқур ўзлаштириш учун қўшимча машғулотларда қатнашиб борадилар

Агар фарзандингизни мукаммал билим олишини, маҳорат ва кўникмаларга эга бўлишлари ҳамда келажак ҳаётда муваффақиятли шахс бўлишларини истасангиз бизнинг "Lumos mind" мактабимиз айнан сиз учун

Бошланғич синфлар хонаси
Бошланғич синфлар хонаси


Медпункт

👉Ҳар бир синфда илиқ дўстона, оилавий муҳит ҳукм суради.

👉 Дарс эрталаб 08:00 дан 17:00 га қадар давом этади (мактабда навбатчи ўқитувчи 18:30 га қадар ҳам иш олиб боради). Дам олиш кунлари шанба ва якшанба. 

👉 3 маҳаллик ресторан менюси асосида диета таомлари (ҳар доим бир неча таомлардан танлаш имкони мавжуд) + мевали ланч.

👉 Синфларда ўқувчилар сони 20 кишидан иборат. 

👉 Таклиф ва янги фикрлар ҳамда асосли танқидлар қадрланади.

👉 Ўқиш учун қулай шароитлар яратилади.

👉 Тарбияли болалар контингенти.

👉 Болалар адабиётига бой кутубхона.

👉 Мактаб автобуслари шаҳар бўйлаб эрталаб ва кечқурун ҳаракатланади. 


Ошхона
Овкат таркатиш столи
Юқори синфлар хонаси
Юқори синфлар хонаси
Кимё хонаси
Бассейн


Буюк Британиянинг нуфузли хусусий мактабида меҳмон бўлиш имконияти мавжуд. Ўқувчиларимиз инглиз тилини янада чуқурроқ ўрганишлари учун Буюк Британияга саёҳат ташкил этганмиз. 

Британиядаги қисқа муддатли ўқиш дастурига ҳамда маданий дам олишларга мактаб томонидан ўтказиладиган конкурс ғолиблари албатта киритилади. Улар Англияга мактаб ҳисобидан бориш имкониятига эга бўладилар..



Бизнинг манзил:

"Lumos mind Chilonzor"

(Чилонзор филиали)

Чилонзор тумани, Шуҳрат чорраҳаси, 17 мавзе (мўлжал: Ал-Хоразмий айланаси).

Харита

"Lumos mind Chorsu"

Шайхонтоҳур тумани, Чорсу мавзеси, Гулобод маҳалласи, 87а уй (Мўлжал: “Жар” спорт мажмуаси рўпараси)

Харита




☎️+998 97 712 74 64

☎️+998 90 347 88 93

TELEGRAM:

@lumosmind

INSTAGRAM:

@lumosmindschool





Report Page