Лозим бўлганда сайёр нотариал ҳаракатлар амалга ошириш чоралари кўрилади

Лозим бўлганда сайёр нотариал ҳаракатлар амалга ошириш чоралари кўрилади

Тошкент вилояти адлия бошқармаси

 “@yuristkadr” телеграм каналида жорий йилнинг 8 август куни эълон қилинган “Нурафшонда бор йўғи 1 дона нотариал идора бор холос” номли мақоласи юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Маълумки, ҳудуддаги нотариусларнинг энг кам сони Ҳукуматнинг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосида тартибга солинган.

Бунда нотариал ҳаракатларнинг ойлик ўртача сони бир нотариусга бир ойда 300-400 та нотариал ҳаракатлар ҳисобига тўғри келиши керак.

Статистик маълумотларга кўра, Нурафшон шаҳридаги нотариус томонидан ойига ўртача 375 та ҳаракатларни ташкил этмоқда.

Охирги ҳафталикда олинганида кунига ўртача 10 та битим ва 20 та мураккаб бўлмаган нотариал ҳаракатларга тўғри келган.

Маълумки, нотариуслар нотариал округ доирасида фаолият кўрсатиш ҳудудини эркин танлаш ҳуқуқига эга. Бугунги кунда Нурафшон шаҳар нотариал округида фаолият юритиш истагини билдирган талабгор шахслар мавжуд эмас.

Иш ҳажми кўпайган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан тижорат банкларнинг таклифларига кўра бошқа ҳудудларда фаолият юритаётган нотариуслар Нурафшон шаҳар нотариал округига вақтинчалик бириктирилиши, лозим бўлганда сайёр нотариал ҳаракатлар амалга ошириш чоралари кўрилиши мумкин.

Бу борада Тошкент вилоят адлия бошқармаси яқиндан ҳамкорлик қилишга доим тайёрлиги билдирилади.

 Тошкент вилояти адлия бошқармаси

Report Page