“Лоробен” дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 60 млн жарима қўлланилди

“Лоробен” дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 60 млн жарима қўлланилди


АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева Вазирликнинг 2024 йил 1-чоракдаги фаолияти сарҳисоби ҳақида маълумот берди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан жами 63 та Норматив ҳуқуқий ҳужжат, жумладан 18 та қонун, 19 та Президент ҳужжатлари, 19 та Ҳукумат ҳужжатлари, 1 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. 501 та қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, 51 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Вазирликка келиб тушган жами 35 мингдан ортиқ мурожаатларнинг 76 фоизи қонуний ҳал этилди. Фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида киритилган таъсир чоралари натижасида 538 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилди.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 3 179  та тақдимнома киритилди, 3 830 нафар шахслар маъмурий,  1 169 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

Судларга 189 млрд. сўмга яқин 3 030 та даъволар (аризалар) киритилган.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ СОҲАСИДА. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича  128 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан 1,76 млн.дан зиёд ҳужжат лойиҳалари бўйича ҳуқуқий хулосалар берилди.

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 4,3 млн.дан ортиқ хизматлар кўрсатилиб, хизмат кўрсатиш жараёни ва босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 7,5 дақиқани ташкил этмоқда.

-19 858 та юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди;

-53 314 та ЯТТ давлат рўйхатидан ўтказилди;

давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари сони 355 тага етказилди.

ФҲДЁ соҳасида:

ФҲДЁ бўлимлари томонидан 312,5 мингдан зиёд хизмат кўрсатилди.

- 207 263 та туғилиш қайд этилди;

-45 199 та ўлим қайд этилди;

-48 615 та никоҳ қайд этилди;

 -11 487 та никоҳдан ажралганлик қайд этилди;

 -26 418 та бошқа турдаги ҳаракатлар амалга оширилди.

ИНТЕЛЛЕКТУЛ МУЛК СОҲАСИДА Вазирлик томонидан 15 074  та Интеллектуал мулк объектлари рўйхатдан ўтказилди.

Интеллектуал мулкни руйхатдан ўтказишга доир 20 232 та талабномалар қабул қилинди. Миллий қонунчилик Жаҳон савдо ташкилотининг Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо аспектлари бўйича Битимга уйғунлаштирилди ва қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Интеллектуал мулк обектларини рўйхатдан ўтиш жараёнларини енгиллаштириш мақсадида 8 та регламент ишлаб чиқилди.

Минтақавий брендларни яратиш мақсадида 5 та географик кўрсаткич рўйхатга олинди ҳамда потенсиал географик кўрсаткичлар иштирокида кўргазма ташкиллаштирилди.

“Лоробен” дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 60 млн, “48 КОПЕЕК” қандолат маҳсулотининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарганлик учун 34 млн молиявий жарима қўлланилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида 263 та ташкилот рўйхатдан ўтказилди. Натижада, республикада фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар сони 9 569 тани (2 355 таси диний ташкилотлар) ташкил этмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлариннг 8 та рамзи рўйхатдан ўтказилди.

Нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари аккредитациядан ўтказилиб, 64 та аккредитация карточкалари берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан тадбирлар ташкил этишга амалий ёрдам бериб келинмоқда. Хусусан, нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан жами 3 506 та тадбирлар ўтказилди.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида:

Жами нотариал ҳаракатлар сони  1 342 179 тани ташкил этди.

2024 йилнинг ўтган даврида хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш бўйича 25 нафар шахсларга лицензиялар берилди. Бугунги кунда республикада 1040 нафар нотариуслар фаолият юритмоқда.

Айрим турдаги нотариал ҳаракатлар фуқароларнинг нотариал идорага боришни талаб этмаган ҳолда, шунингдек дунёнинг исталган жойидан туриб видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш имконияти яратилган.


Report Page