Лойиҳалар ва жараёнларни бошқариш хизмати бош мутахассиси

Лойиҳалар ва жараёнларни бошқариш хизмати бош мутахассиси

СBU moderator

Мажбуриятлари:

  • Лойиҳалар ва жараёнларни бошқаришга оид стандартлар ва методологик ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва ва ушбу ҳужжатларга риоя этилишини назоратга олади.
  • Лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва кузатиб бориш ишларини ташкил этади ва бошқаради.
  • Марказий банкда самарали ва юқори технологик назорат тизимини (SupTech) жорий қилиш ишларини амалга оширишда иштирок этади.

Талаблар:

  • Маълумоти - Олий (иқтисодиёт, банк-молия, менежмент, бизнес бошқаруви).
  • Иш тажрибаси - Банк соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Тижорат банкида ҳисобварақлар режаси ва ҳисоботлар билан ишлаш ҳамда ҳисоботларни шакллантиришда тажрибаси мавжудлиги қўллаб-қувватланади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат ва ҳужжатларни лотин ва кирилл алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Хорижий тилларни билиш даражаси- рус тили (В2) ва инглиз тили (В2) - лойиҳа ва жараёнларни бошқариш, ҳисоботлар билан ишлаш йўналишида мазкур тилларда ёзилган ишчи ҳужжатлар билан ишлаш, халқаро тажрибани ўрганиб бориш, техник қўлланмалар билан танишишда фойдаланилади.
  • Компьютер дастурларида, MS Office (Microsoft Excel, Microsoft Word, Power point) дастурларида мукаммал даражада ишлай олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари, Олий мажлис палаталарининг қарорлари, Президент Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиши лозим.
  • Локал ва интернет тармоқлардан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид билимларга эга бўлиши лозим.
  • Иш фаолияти давомида вазифаларнинг моҳиятини чуқур англаб, ўз вақтида ва сифатли бажариши лозим.
  • Меҳнат муҳофазаси, техника, ёнғин хавфсизлиги, ички меҳнат тартиби ҳамда махфийлик талабларига оид қоида ва меъёрларидан хабардор бўлиши лозим.



Report Page