Лимонли тарт

Лимонли тарт

@FoodLab

Лимонли тарт

Ширин тартлар – бу ажойиб дисерт бўлиб, жудда ҳам тўйимли пирог ва тортларни ўрнини яхши босади. Бугун биз сизлар билан лимонли тарт тайёрлаймиз.

Масаллиқлар:

Асоси учун:

90 г ун

40 г какао

50 г шакар

Бир чимдим туз

60 г совутилган сариёғ кубик қилиб тўғралади

4 чой қошиқ совутилган қуюқ қаймоқ

1 та тухум оқи, кўпиртирилган

Қиймаси учун:

150 г шакар

150 мл ёғли қаймоқ

4 та тухум сариғи

2 та тухум

100 мл лимон шарбати

1 ош қошиқ тўғралган лимон пўсти

Безатиш учун лимон бўлаклари (таъбга кўра)

Тайёрланиши:

Асоси учун:

Ун, шакар ва тузни ошхона комбайнида 5 сония аралаштиринг, устига 4 ош қошиқ қаймоқни қўшинг ва аралаштиришда давом этинг. Хамирни шар кўринишига келтиринг ва устидан босиб диск шаклини беринг. Пленкага ўраб, 2 соат давомида музлатгичда ушланг. Духовкани 180 С гача қиздиринг. Хамирни диаметри 30 см ли қилиб доира шаклида ёйинг ва 22 см ли формага солиб, четларини идиш четига бостириб чиқинг.Устидан пергамент қоғози ёйинг ва юк қўйиб 18 дақиқа давомида духовкада пишириб олинг. Иссиқ пишган хамир устига кўпиртирилган тухумли асосни солинг.

Қиймаси учун:

Шакар, қаймоқ, тухум сариқлари ва тухумларни яхшилаб кўпиртиринг. Лимон шарбати ва пўстини солиб, тайёр аралашмани боя пиширилган асос ичига қуйинг. 30 дақиқа давомида духовкада пиширинг. Тайёр пишириқни яхшилаб совутинг. Устига 2 ош қошиқ шакар сепиб, у тўлиқ эригунга қадар яна 2 дақиқа давомида пиширинг. Совутинг. Устини лимон бўлаклари билан безатинг ва дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!

#пишириқ #тошкент #ўзбекистон

Бизнинг каналимизга обуна бўлинг!

https://telegram.me/joinchat/AXxFqUA_DNOB1-wwK5_pVA


Report Page