“Legal Tech ва Law Tech: бугун ва келажак”
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимиЖорий йилнинг 22 апрель куни “Tashkent law spring” II Халқаро юридик форуми доирасида ҳозирги кунда долзарб масалалардан бири бўлган “LegalTech ва LawTech: бугун ва келажак” мавзусида муҳокама сессияси ташкил этилди.
Маълумот учун: LegalTech – бу юридик соҳани рақамли технологиялар билан қамраб олувчи, юридик хизматларни автоматлаштирилган тарзда кўрсатиш, шунингдек юридик масалаларни рақамли технологиялар ёрдамида ечишга қаратилган юриспруденция ва ахборот технологиялари соҳаларини уйғунлигида ҳосил бўлган йўналишдир.
LawTech – ҳуқуқий хизматларни олишни анъанавий усулидан янгисига алмаштиришга имкон берувчи ва (ёки) фойдаланувчиларга ҳуқуқий маълумотларга киришни осонлаштирувчи турли хи онлайн иловалар ва хизматлардир.
LawTech ва LegalTech ўртасидаги асосий фарқи шундаки, LawTech технологиялари юридик хизматларнинг охирги истеъмолчилари учун мўлжалланган бўлиб, улар ҳуқуқий маслаҳат ёки хизматни ҳуқуқшуносларга мурожаат қилмасдан олиш имкониятини очади, LegalTech эса рақамлаштириш ва ҳуқуқшунослар ишларини осонлаштириш учун мўлжалланган.
Мазкур сессия давомида иштирокчилар томонидан LawTech ва LegalTech долзарб жиҳатлари, уларни қўллаш бўйича хорижий тажриба ва ушбу соҳанинг келажакдаги истиқболларини муҳокама этилди.
Сингапур юридик жамияти президенти Грегори Виджайендран коронавирус билан боғлиқ вужудга келган мураккаб эпидемиологик вазият ҳуқуқуқ соҳасида ҳам технология воситаларидан кенг фойдаланиш жараёнларини жадаллаштирганини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, "Central Asia Tech Law" асосчиси Аммар Юнас Марказий Осиё давлатларида сунъий интеллектнинг ҳуқуқ соҳасида кенг қўлланиш истиқболлари масалаларига тўҳталиб ўтиб, бунда назарий олимлар ва амалиётчи мутахассислар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ошириш лозимлигини айтиб ўтди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда юристлар, шу жумладан, адвокатларнинг етишмаслиги шароитида Legal Tech дастурларини яратиш ва амалиётга
жорий этиш келажакда адвокатларнинг Legal Tech ёрдамида кўплаб фуқароларга қисқа фурсатларда юридик хизмат кўрсатиш имкониятини ошириши таъкидлаб ўтилди.
Бунга қўшимча равишда Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ижобий ишлар сарҳисоби ҳақидаги маълумотлар хорижий ҳамжамият вакиллари эътиборига етказилди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими