Лазерли эстетик гинекология. Бу ўзи нима ва нима учун керак?

Лазерли эстетик гинекология. Бу ўзи нима ва нима учун керак?


☝🏼 Вақт, мураккаб туғруқ ва жарроҳлик амалиётлари аёл кишининг жинсий саломатлигига ёмон таъсир кўрсатади. Бу ўзига бўлган ишончнинг йўқолишига ва психологик ноқулайликларга олиб келади. Аммо сўнгги пайтларда пластик гинекология соҳаси анча ривожланди ва эндиликда интим муаммолар ҳам ўз ечимига эга.

➡️ Эстетик гинекология – интим пластика ва лазер ёрдамида ташқи жинсий аъзолар ва қин шиллиқ қавати эстетик ҳолатини яхшилашни билдиради. У аёл ва оилавий жуфтликлар ҳаёти сифати ва саломатлигини яхшилаш учун хизмат қилади.

💫 Эстетик гинекология тиббиётдаги бир нечта туташ соҳалар: гинекология, пластик жарроҳлик, дерматология ва, ҳаттоки, психотерапия бирлашуви натижасида юзага келган. Ахир ҳар қандай аёл учун ҳам ташқи кўриниши ва ўзини яхши ҳис қилиши жуда муҳим.

🧬 Аёл кишининг жинсий аъзоларидаги нуқсонлар бир нечта турга бўлинади: туғма ва орттирилган, ташқи ва ички. Ушбу нуқсонлардан халос бўлиш учун яқин кунларгача ҳам жарроҳлик амалиётининг бир нечта турлари талаб этиларди. Ҳозирда эса барча нуқсонларни янги лазерли технологиялар ёрдамида бартараф этиш мумкин.

Лазерли эстетик гинекология қуйидаги нуқсонларни бартараф этишга йўналтирилган:

✅ Жинсий ёшартириш.

✅ Кичик тос аъзоларининг пастга тушиб қолиши.

✅ Жинсий аъзолардаги қуруқликдан халос бўлиш.

✅ Операциядан кейинги рецидивларнинг олдини олиш.

✅ Туғруқдан кейинги аъзолар бўшашиши синдромини даволаш.

✅ Жинсий аъзолар терисини оқартириш.

✅ Стресс туфайли пешобни тутиб туролмасликни даволаш.

✅ I-II даражали қин деворларининг пастга тушиб қолиши.

Муолажа ўтказилиши биланоқ унинг самараси дарров сезилади. Аввал безовта қилиб келаётган муаммолар ўтмишга айланади, аъло даражадаги саломатлик эса кафолатланади!

✔️ Муаммоингиз бўлса, уни қандай ҳал қилиш мумкинлигини билиб олиш учун Исраилова Ш.В. қабулига бепул маслаҳат учун ёзилишингиз мумкин:

🌐 Сайтимиздаги ҳавола орқали

👉 Telegram bot

📞 Телефон орқали: +998 78 122 3535


Facebook | Telegram | Instagram

Medlink.uz   +998 78 122 3535

Report Page