“Ласетти”ни олиб қочган ўғрилар аниқланиб, қўлга олинди
Ички ишлар вазирлигиЖорий йилнинг 7 апрель куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи С.Ё. исмли аёлнинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган “Ласетти” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 20-“А” даҳада яшовчи Р.Ф. ва Учтепа тумани 23-даҳада яшовчи Ш.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси