“Ласетти” юкхонасидан 9 миллион сўм пулини ўғирлаган шахс қўлга олинди

“Ласетти” юкхонасидан 9 миллион сўм пулини ўғирлаган шахс қўлга олинди


Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида шу йил 9 сентябрь куни номаълум шахс Чўпон ота кўчасида қаровсиз қолдирилган Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Х.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси юкхонасидан 9 млн. сўм пулини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи М.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page