ЛУКОЙЛ: ёшлар –тараққиётнинг таянчи ва ҳаракатлантирувчи кучи

ЛУКОЙЛ: ёшлар –тараққиётнинг таянчи ва ҳаракатлантирувчи кучи

«ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖ нинг матбуот хизмати


Ўзбекистон – аҳолиси тез ўсувчи давлат бўлиб, унинг 65 фоизи - ёшлардир, республиканинг келажаги ва фаровонлиги кўп жиҳатдан уларга боғлиқ бўлади. Ёшларнинг юртимиз ривожланишидаги тутган ўрнининг муҳимлиги кўп марта Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидланган: «Биз ёшлар билан бирга янги Ўзбекистонни барпо этамиз. 2020 йил давлатнинг ёшларга оид сиёсатида бурилиш ясайди», - деб қайд этди у ўтган йил декабрь ойидаги ёш авлод вакиллари билан учрашувида.

Ҳар йили 15 июль куни дунёда Бутунжаҳон Ёшлар малакалари куни нишонланади, у БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ёшларнинг малакаларини ривожлантиришга, ёшлар учун ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхшилашга инвестицияларни киритиш муҳимлиги ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш мақсадида белгиланган. Бу сана шунингдек ёшларнинг барқарор тараққиётни ривожлантиришдаги ролини, ёшларнинг соғлиғини сақлашга, касбий тайёргарлигига ва уларни ишга жойлаштиришга инвестицияларни киритиш зарурлигини эслатиш учун мўлжалланган.

«ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» компаниясининг раҳбарияти ёш мутахассисларнинг ривожланишига ва касбий ўсишига алоҳида эътибор қаратади, малакасини ошириш, ўқитиш, илғор лойиҳаларни амалга ошириш ва янги ғояларни ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилади. Бу мақсадда Ёш мутахассислар ва ишчилар Кенгаши (ЁМваИК) фаолият юритади, унинг фаолияти ёш ходимларга янги иш шароитларига мослашишда, мутахассислигини баркамол эгаллашида кўмаклашишга қаратилган. Кенгаш шунингдек корпоратив маданиятга ва қадриятларга садоқатга даъват қилади, компаниянинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга ўргатади – айнан ёшлар «ЛУКОЙЛ-Ўзбекистон» томонидан ўтказиладиган экологик, спорт, маданий ва хайрия акцияларида завқ билан иштирок этади.  

Ўзбекистон Республикасида энг мақбул иш берувчилардан бири бўлган ҳолда, «ЛУКОЙЛ» юртимиздаги етакчи олийгоҳларнинг битирувчиларини доимий асосда ишга қабул қилади. 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислар юқори малакали, қимматли ва юқори талабгор кадрлар ресурси бўлиб, компания ходимларининг учдан бир қисмидан ортиқ қисмини ташкил этади.

«ЛУКОЙЛ» бўлғуси кадрларнинг ўсиши ва ривожланишига инвестиция киритади, махсус йўналишли олийгоҳлар билан кейинчалик ўз лойиҳаларида ишга жойлаштириш мақсадида энг иқтидорли ёшларни тайёрлаш юзасидан ҳамкорлик қилади. Компания шунингдек «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ўз кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш, кадрларнинг Россиядаги корхоналарда таълим ўтишини ташкил этиш масалаларида ҳамкорлик қилади. Талабалар учун шунингдек ишлаб чиқариш амалиётлари, илмий-техник анжуманлар ва нефт-газ соҳасидаги энг яхши мутахассисларнинг маърузалари ташкил этилади.  

Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, инсон капиталини ривожлантиришга ҳисса киритиши, ижтимоий-меҳнат ва HR-соҳасига оид масалаларни ҳал этишдаги юқори самарадорлиги даражаси учун, «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг компани» бир неча марта «Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси» ва «Давлатнинг энг орзу қилинган иш берувчиси» номли юксак мукофотлар билан тақдирланган эди.

ПАО «ЛУКОЙЛ» (Россия) ҳар йили «Йилнинг энг яхши ёш мутахассиси» унвони учун танловни ўтказади, унинг мақсади ёш мутахассислар фаоллигини рағбатлантириш, уларнинг ижодий ва касбий салоҳиятини очиб бериш, ишдаги юқори кўрсаткичларга эришиш юзасидан мотивациясини юксалтириш ҳисобланади. Танлов доирасида ишлаб чиқариш ва маъмурий жараёнларни яхшилаш юзасидан таклифлар кўриб чиқилади, улардан энг яхшилари кейинчалик амалиётга жорий этилади. Шуни қайд этиш муҳимки, бу танлов бир йиллик фаолият даврини қамраб олади, бу эса мутахассисларнинг фаоллиги ва ташаббускорлиги учун қўшимча рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Бутунжаҳон Ёшлар малакалари куни арафасида «ЛУКОЙЛ компаниясининг энг яхши ёш мутахассиси» унвони учун XV танловининг натижалари эълон қилинди, бу танловнинг ғолиблари «ЛУКОЙЛ» гуруҳидаги корхоналар фаолият юритадиган жаҳоннинг 30 та давлатидан юз минглаб ёш мутахассислар ичидан танлаб олинган.

«ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» нинг биратўла учта ёш мутахассислари энг яхши деб топилгани компания учун улкан шодлик ва фахр манбаи бўлди:

«Иқтисодчи» номинациясида инвестицион режалаштириш бўлимининг мутахассиси Аюбов Ойбек ғолиб бўлди;
«Ахборот-технологик хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассис» номинациясида - ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари бўйича муҳандис Абдул-Кодир Нурмухаммад энг яхши деб тан олинган;
«Ходимларни бошқариш соҳасида мутахассис» номинациясида ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш бўлимининг етакчи мутахассиси Нерсесян Катрин ғолиб бўлди.

«Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб, компаниямизда ўсиб кўтарилиш учун ходимлардан, шу жумладан ёш мутахассислардан, фақат интилиш ва муайян ҳаракатлар талаб этилишини айта оламан. Раҳбарият доимо ташаббус кўрсатишга ва янги билимларни олишга тайёр бўлган ёшларга эътибор беради» - деб қайд этди Аюбов Ойбек.

Ўзбекистонлик ёш ходимларнинг ПАО «ЛУКОЙЛ» ниг танловидаги ғалабаси ёшларга оид сиёсатнинг йўналиши тўғри эканлигидан, юксак истиқболли ходимларни тайёрлашнинг, уларни ўз қобилиятига мос бўлган иш участкаларида жой-жойига қўйиб чиқишнинг, ҳамда республиканинг нефт-газ соҳасини ривожлантириш учун ёш мутахассисларни тарбиялаш ва ўқитишнинг механизми самарали эканлигидан далолат беради.

Report Page