ЛЕЙТЕНАНТ САМАРИДДИН ИСМОИЛОВ

ЛЕЙТЕНАНТ САМАРИДДИН ИСМОИЛОВ



Кун қаҳрамони


1991 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган. 2013 йилда Тошкент аграр университетининг иқтисодиёт факльтетини тугатган.

Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2016 йилда Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлими милиционери лавозимидан бошлаган. 2018 йилда эса Шаҳрисабз тумани ИИБ таъминлаш бўлинмалари старшинаси вазифасига ўтказилган. Сўнгра касбга бўлган қизиқиш туфайли вилоят ИИБ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бухгалтер-ғазначиси сифатида фаолият кўрсатди. Ҳозирда шу бошқармада бош муҳандис-иқтисодчи лавозимида хизматни давом эттириб келмоқда.

Бугунги кунда лейтенант С.Исмоилов бошқарма соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБлари ходимларининг иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳисоблаш билан шуғулланиб келмоқда. Албатта, қаерда меҳнатга яраша рағбат бўлса, ишда унум ва барака бўлади. Буни яхши англаган иқтисодчи зиммасидаги ишларини бекам-кўст амалга ошириб, ходимлар ўз вақтида маошлари, берилаётган мукофот ва рағбатлантириш пулларини олиши учун бор маҳоратини ишга солмоқда.

Ўз устида ишлашни, билмаганларини устозларидан ўрганишни канда қилмайдиган лейтенант С.Исмоилов, кези келганда, ёш ходимларга касб сирларини ҳам ўргатиб келмоқда. Шу билан бирга, вилоятнинг шаҳар-туман ИИБларида таъминот бўйича хизмат қилаётган ходимлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаб, уларга хизматга оид йўл-йўриқ кўрсатиб, ҳамкасбларининг ҳурмат-эътиборини қозонмоқда.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Postda” мухбири.

Қашқадарё вилояти. 

Report Page